Мавлоно Софий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Кўҳи Соф шайхзодаларидан. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинган. Алишер Навоий унинг Хожа Ҳофиз Шерозий шеърларига татаббуъ боғлаши ҳақида маълумот бериб, қуйидаги байтини келтиради:

Соқиё, сархушаму бодаи софам дори, Гар кунам сархуши, он беҳки, маофам дори.

(Мазмуни: Эй соқий, мен мастману соф май тутасан; агар бадмастлик қилсам, яхшиси, кечиргайсан)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.