Mavlono Solihiy
Qiyofa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Солиҳий (15 аср) – хуросонлик форсийнавис шоир ва олим. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг олтинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг асли хуросонлик бўлса-да, лекин кўп йиллардан бери Ҳисорда яшашлигини айтади. Мавлоно Солиҳий даставвал тошйўнувчилик касби билан машғул бўлган, кейинчалик, аруз илми ва бадиий санъатларни ўрганган, шеърият билан шуғулланган. Навоийнинг айтишича, у Ҳисорда подшоҳнинг китобдори ҳам бўлган. “Мажолис ун-нафоис”да унга нисбат берилувчи қуйидаги байт келтирилган:
Агар, эй шамъ, шабе ҳамнафаси ман боши,
Чи дуо беҳтар аз ин астки, равшан боши.
(Мазмуни: Эй шам, агар кечаси мен билан ҳамнафас бўлсанг, равшан бўл, дейишдан бўлак яхшироқ дуо борми?!)[1][2]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |