Мавлоно Солимий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган ироқлик шоир ва мусиқашунос. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг аввал илм олиш билан машғул бўлгани, кейинроқ шеърият, муаммо илми ва хаттотликка рағбат боғлагани, мусиқа асбобларидан уд ва танбур чалишни ўргангани, мусиқа илмига доир рисолалар ҳам битганлиги ҳақида маълумот беради. “Мажолис ун-нафоис”да унинг “Амон” исмига битган бир муаммоси ва қуйидаги байти келтирилган:

Чунон ба суврати он офтоб ҳайронам

Ки, тиғ агар занадам, чашми худ напўшонам.

(Мазмуни: Ул қуёшнинг суратига шу қадар ошуфтаманки, агар менга тиғ урсалар ҳам кўзимни юммай туравераман)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.