Mavlono Soneiy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Сонеий (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган бохарзлик шоир ва вазир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг кўпроқ маснавий жанрида ижод қилгани, вазир лавозимида хизмат қилган вақтида баднафслиги ва зулми учун подшоҳнинг қаҳрига учрагани ва қатл қилингани ҳақида маълумот беради. “Мажолис ун-нафоис”да унинг Абдураҳмон Жомий таърифида айтган маснавийсидан қуйидаги икки байт келтирилган:
Ба ту ҳар ки ў даъвие мекунад,
Чи даъвист, бемаънийи мекунад,
Туро мевайи ширин-у ўрост талх,
Чу себи Самарқанд-у олуйи Балх.
(Мазмуни: Ким сенга гар доим даъво қилса, даъво эмас, бемаънилик қилган бўлади. Сенинг меванг Самарқанд олмаси каби ширин, уники Балх олхўрисидек аччиқдир)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |