Мавлоно Субҳий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган ўбалик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий у билан Мавлоно Муҳаммад Бадахший орқали танишганлигини айтиб, шеърларида “чошниси” (маза, таъм) бор дейди ва қуйидаги байтини келтиради:

Моҳи ман, имшаб ба нури хеш ин кошонаро

Соз равшан, варна оташ мезанам ин хонаро.

(Мазмуни: Эй ой юзлигим, бу кеча ўз нуринг билан бу кошонани равшан қил, акс ҳолда, бу уйга ўт қўйиб юбораман)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.