Mavlono Tarxoniy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Тархоний (15-аср) – форс-тожик ва туркий тилларда ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг Андхунддан эканлиги, сипоҳийлик билан шуғулланганлиги ҳақида маълумот бериб, Абдураҳмон Жомийнинг “дигар” радифли ғазалига жавобан ёзган шеъридан қуйидаги байтни келтиради:
Мурғи дил пар кандаму аз сина бирён сохтам,
То кашам пеши сагат ҳар лаҳза парканде дигар.
(Мазмуни: Итинг олди (ялоғи)га ҳар дамда алоҳида парча (озуқа) ташлаб турмоқ учун кўнгил қушининг патини юлиб, кўксини қовурдим).
Шунингдек, “Мажолис ун-нафоис”да Мавлоно Тархонийнинг баъзи хизматчилар Самарқандда банди қилинганда ёзган туркий тилдаги шеъридан матлаъ келтирилган:
Тушгали банд ичра бўлдум ул пари девонаси, Кўк саро фонусдур ул шамъу мен парвонаси[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |