Мавлоно Халаф (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган табризлик шоир ва шайхзода. Алишер Навоий унинг хуш хулқлилиги, элга мақбул йигит экани, таҳсил учун Ҳиротга келганлиги ҳақида маълумот беради. Мавлоно Халаф шаҳзода Бадиуззамонга мулозим ва мусоҳиблик қилган, яхши шеърий табъга эга бўлган. “Мажолис ун-нафоис”да унинг “Ийдий” исмига битилган муаммоси келтирилган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.