Мавлоно Халил (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг Машҳад шаҳридан эканлигини айтиб, қуйи­даги байтини келтиради:

Зи тиғи ту, эй қотили дардмандон,

Чу ғунчаст пурхун дили дардмандон.

(Мазмуни: Эй дардмандларнинг қотили, сенинг тиғингдан дардмандлар дили ғунчадек қон бўлиб кетган)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.