Mavlono Xayriy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Хайрий (15 аср) – хоразмлик форсигўй шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг олтинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг девонатабиат ва ҳардамхаёл киши эканлигини айтиб, шоирлик қувватига эга эканлигини, қасида ва ғазаллари ёмон эмаслигини таъкидлайди. Атрофдагилар Мавлоно Хайрийдан ёзган байтларининг маъносини сўрасалар билмас, билса ҳам айта олмас, лекин бу ҳол унга таъсир ҳам қилмас экан. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:
Ба рўзи ташнаги оби равон набвад ҳавас моро,
Дами тиғи туро гар бар гулў ёбем бас моро.
(Мазмуни: Ташналик кунида оқар сувни ҳавас қилмаймиз; тиғинг дамини томоғимизда кўрсак, шунинг ўзи бизга кифоядир)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |