Мавлоно Хизрий И (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинган. Мавлоно Хизрий бир вақтлар банди қилинган бўлиб, унинг озод қилиниши ҳақида Алишер Навоий уни хожаси озод қилдими ёки озодлик истаб, Хожасини ўзидан халос қилдими, деган маънода киноя билан ёзади.

“Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Умри ман берухат, эй зуҳражабин, мегузарад,

Ҳайф аз авқоти шарифамки, чунин мегузарад.

(Мазмуни: Эй, Зуҳра манглайли, сени кўра олмай умрим ўтмоқда, эссиз, азиз вақтларим шундай ўтиб бормоқда)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.