Мавлоно Хизрий ИИ (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг жуда ёш экани, энди танила бошлагани ҳақида маълумот бериб, яхши шеърлар битишига умид билдиради. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Зи ҳажрат дил дамодам нолаву оҳу фиғон дорад,

Ғамат гар қасди дил мекард, акнун қасди жон дорад.

(Мазмуни: Ҳажрингда дил дам-бадам нолаю оҳ чекади. Ғаминг дилга қасдманд эди, энди жонга қасд қилади)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.