Мавлоно Хусравий (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган ҳиротлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида тилга олинади[1].

Алишер Навоий уни калондимоғ, ўзига юқори баҳо берадиган киши, агар бирор шеърини кўрсатиш учун олиб келадиган бўлса, шундай йўл тутардики, танқидий фикр айтишга имкон қолдирмас эди, барча ёзган шеърларига атрофдагиларнинг фақат таҳсин айтишларини истарди, деб ёзади. Мавлоно Хусравий девон ҳам тартиб берган. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Зи лаъли ёр дандоне гирифтам,

Ҳаёте ёфтам, жоне гирифтам.

(Мазмуни: Ёрнинг лаъли (лаби)дан бир бўса олдим. (Бундан) ҳаёт топдим, жон олдим)[2].

Мавлоно Хусравий Ҳиротда вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.