Мавлоно Замоний (ХВ ХВИ аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир, Мавлоно Муҳаммад Омилийнинг ўғли. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг[1] учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг дастлаб “Вафоий” тахаллуси билан ижод қилганлиги, кейинроқ Навоийнинг илтимоси билан ўз тахаллусини “Замоний”, деб ўзгартирганлиги ҳақида маълумот бериб, бунинг икки сабаби бор, дейди: 1) Мавлоно Замоний Бадиуззамон Мирзонинг мулозими бўлган, бу тахаллус Мирзонинг исмидаги “замон” сўзига алоқадор; 2) Аҳмад Ҳожибек “Вафоий” тахаллуси билан шуҳрат қозонган ва девон ҳам тузган. Навоийнинг фикрича, ўзидан улуғ кишининг тахаллусига сабабсиз шерик бўлиш муносиб иш эмас. “Мажолис ун-нафоис”да Мавлоно Замонийнинг Навоий томонидан “яхши воқеъ бўлубтур”[2] деб баҳоланган қуйидаги байти келтирилган:

Ба оби дида ҳаргиз кам нашуд сўзи дили зорам,

Магар аз хок таскин ёбад он оташки, ман дорам.

(Мазмуни: Зор кўнгилнинг ёниши ҳеч қачон кўз ёш билан камаймайди.

Мендаги бу ўт фақат тупроқдан таскин топиши мумкин).

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий Луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.