Мавлоно Зебоий (ХВ ХВИ аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг[1] учинчи мажлисида тилга олинади.Алишер Навоий уни кўрмаганлиги, лекин шеърини эшитганлиги ҳақида маълумот беради[2] Шоиралар ҳақида маълумот берувчи баъзи тазкираларда эса Зебоийнинг аёл шоира эканлиги ва Жомий уни мадҳ этганлиги баён қилинади. “Мажолис ун-нафоис”да Мавлоно Зебонинг қуйидаги

байти келтирилган:

Қоматат шеваи рафтор чу бунёд кунад,

Сарвро бандаи худ созаду озод кунад.

(Мазмуни: Сенинг қоматинг гар қад ростласа, сарвни ўзига ҳам банди қилади, ҳам озод қилиб юборади).

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.