Файл:Мавлуда Ҳикматова.жпг
Мавлуда Ҳикматова

Мавлуда Ҳикматова Ўткур қизи (1997-йил 27-июл, Тошкент) — ўзбекистонлик актриса, модел, блогер ва телебошловчи.

Биографияси

Мавлуда Ҳикматова 1997-йил 27-июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳридаги 182-мактаб-гимназияда таҳсил олган. 2016-йилда Республика Эстрада ва Сирк коллежининг «Эстрада актёрлик сан’ати» йўналиши бўйича «Бадиий сўз устаси» мутахассислигини тамомлаган. Шунингдек, Ориэнтал университетида таҳсил олган.[1]

Фаолияти давомида кино, телевидение, театр ва реклама соҳаларида ишлаган.

Филмографияси

Филмлар

  • Шунқорлар
  • Лаббай Раис
  • Қизларнинг жаҳли чиқди
  • Ҳеч ким билмасин
  • Дарс
  • Катта ҳовли
  • Мактаб-3
  • Аёл
  • Кундалик
  • Акелли (Ҳиндистон филми)

Телесериаллар

  • Соя
  • Эгоист
  • Мактаб-2
  • Турнир
  • Сабоқ
  • Омонат
  • Бекалар
  • Тугун
  • Фаришта
  • Юрагим сеники
  • Излаганим
  • Ота
  • Афсона
  • Пирамида
  • Хуш келибсиз
  • Сўнгги япроқ

Театр фаолияти

Мавлуда Ҳикматова Арт Wай ва Ўзбек театр бирлашмаси қошидаги Мусиcал театр лойиҳаларида фаолият юритган.[2]

Мусиқий клиплардаги иштироки

У турли йилларда Озода Нурсаидова, Шоҳруҳ Уммон, Нилуфар Усмонова, Иззат Шукуров, Беном, Ботир Қодиров, Божалар, Одилбек Абдуллаев, Жасур Мавлонов, Дилдора Ниязова, Ҳулкар Абдуллаева, Достонбек Убайдуллаев, Асқар Умархон, Акбар Атамуҳаммедов ҳамда Садо гуруҳи ижро этган мусиқий клипларда суратга тушган.

Реклама фаолияти

Ҳикматова турли даврларда Cоcа-Cола, Л'Орéал Парис, Фашион Нова, Гарниэр, Üлкер, Cлеар, Миск, Роунд Лаб, Черй, 12 Стореэз ва Подиум Италй брендлари реклама кампанияларида иштирок этган.

Ташқи ҳаволалар

Манбалар