Маврлар (лотинча Маури, юн. маурос — қора) — 1) Мавритания, Африканинг шим.-ғарбий вилоятлари туб жой аҳолисининг римча аталиши; 2) Мавританиянинг араб-барбар аҳолиси. Шунингдек, Африканинг бошқа мамлакатларида ҳам яшайди. Умумий сони 2,5 млн. киши (1990-йиллар ўрталари), шундан, 1,75 млн. киши Мавританияда ва 240 минг киши Ғарбий Саҳрои Кабирда яшайди. Араб тилининг мавританча лахжасида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил