Мавзолей

Мавзолей (юн. Маусолеион) — қабр ёки мозор устига қурилган маҳобатли иншоот; М. номи Кария подшоси Мавсол (милоддан аввалги ИВ аср ўрталари) сағанаси номидан келиб чиққан. М. қад. Римда, ўрта асрда Шарқда (қаранг Мақбара) кенг тарқалган. Кейинчалик меъморликда М. ва минбар меъморлигининг уйғунлашуви М. учун ижтимоий аҳамият касб этди. Мас, Москвадаги Ленин, Софиядаги Г.Димитров, Улан-Батордаги Сухе-Батор ва Чойбалсан, Ханойдаги Хо Ши Мин ва бошқаларнинг М.лари айни пайтда ҳам дахма, ҳам минбар бўлиб хизмат қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил