Макс Планк (талаффузи: Макс Планк) (олмонча: Мах Карл Эрнст Лудwиг Планcк ; 1858.23.4, Кил - 1947-йил, 10-апрел, Гёттинген) — немис назариётчи физиги, квант назария асосчиларидан бири. Берлин Фанлар академияси аъзоси (1894-йилдан). Мюнхен (1874—77) ва Берлин (1877—78) университетларида ўқиган. Мюнхен университетида ўқитувчи (1880— 85), Кил (1885-йилдан) ва Берлин (1889-йилдан) университетлари профессор, Лондон Қи ролл и к жа-мияти аъзоси (1926). Илмий ишлари термодинамика ва иссиқлик нурлани-~ шига оид. Термодинамиканинг иккинчи қонунини асослади (1879) ва кўпги-на физиккимёвий жараёнларни ечишда, хусусан, газлар ва кучсиз эритмалар диссоциациясига термодинамика қонунларини татбиқ қилди (1883—88). 1900-йилда нур чиқараётган тизим — оссилляторнинг нурланиши узлукли катталик (ҳв) эканлигини фараз қилди (бунда в — нурланиш частотаси, ҳ — таъсир кванти ёки Планк доимийси). Планк шу фаразга асосланиб, классик физикага татбиқ этиб бўлмайдиган мутлақ қора жисмнинг электромагнит нурланиши спектрида энергия тақсимоти (Планк нурланиш крнуни)ни ифодаловчи формулани топди. Планк доимийсининг киритилиши квант физика ривожланишининг бошланғич даври бўлди.

Мах Планcк

Планкнинг назарий тадқиқотларида нисбийлик назариясига оид ишлар муҳим ўринни эгаллайди. Хусусан, у реляти-вистик динамиканинг тенгламасини келтириб чикарди (1906), термодина-микани махсус нисбийлик назарияси миқёсида текшириб, у тўғрисида умумий хулосалар чиқарди. Планк физика ме-тодологиясига доир жуда кўп ишлар қилган. У кўп жилдли назария физика курси муаллифи. Нобел мукофоти лауреата (1918)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил