Max Weber
Мах Вебер (Макс Вебер) (1864.21.4, Эрфурт — 1920.14.6, Мюнхен) — немис сиёсий иқтисодчиси, социолог ва сиёсатчи. Тажрибадан олинган билим билан тахминий муҳокамани бир-бирига аралаштириб юбормасликни талаб этган. Марксизмга қарши чиққан. Ғарбий Европа капитализми пайдо бўлишида протестантчилик жуда катта аҳамиятга эга бўлган, деб ҳисоблаган.
| Мах Wебер |
|---|
Макс Вебер- немис социологи. Дунёқарашига кўра позитивизмга яқин. Макс Вебер фикрича, ҳар қандай ижтимоий-иқсодий ҳодисанинг моҳияти фақат унинг обектив жиҳатлари билан эмас, балки, тадқиқотчи нуқтайи назарига кўра, шу ҳодисанинг маданий жараёнда қандай рол ўйнаши билан белгиланади. Вебер фалсафа ва социологияга "идеал тип" тушунчасини олиб кирди. Идеал тип, Вебер фикрига кўра борлиқни акс эттирмайди балки, алоҳида тушунча ва ҳодисаларни тизим ҳолига келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Идеал тип тушунчаси, туб моҳиятига кўра, марксизмдаги ижтимоий-иқсодий формация тушунчасининг муқобили сифатида яратилган эди. Вебернинг ижтимоий фалсафа ва социологиядаги энг катта хизматларидан бири, унинг асарларида диннинг ижтимоий тараққиётда ўйнаган ролини таҳлил қилиб бериши бўлди. Вебер дин ва жамият муносабатини таҳлил қилар экан, умуман дин тўғрисида эмас муайян даврдаги муайян дин ёки диний оқим тўғрисида фикр юритди. Вебер назариясига кўра бойлик ва бойлик ортиришга интилишни унчалик хушламайдиган хиристиан дини мазҳаблари иқсодий тараққиётга муайян даражада тўсқинлик қилганлар. Бойликни худонинг не'мати, унга интилишни эса бандаларнинг бурчи деб талқин қиладиган протестантлик эса иқсодий тараққиёт ва капиталистик муносабатларнинг ривожланишига кучли туртки берди. Вебер талқинида протестантлик капитализм вужудга келишидаги асосий сабаблардан эди. Динларни таҳлил қилар экан Вебер улар саноат капитализими ривожланишига ғов бўлмоқда, деган хулосага келди. Молиявий муносабатларга чекловлар қўйиш, ижтимоий ҳаётга пассив муносабатни тарғиб қилиш орқали бу динлар, Вебер фикрича, ижтимоий тараққиётга тўсқинлик қилади. Унинг талқинида протестантлик мазҳаби ҳаётдаги адолацизликни пассив кузатиб ўтирмай, уни бартараф этиш учун фаол курашга чақириш орқали ижтимоий тараққиётга катта туртки беради. Асосий асарлари: "Миллий давалат ва халқ хўжалик сиёсати" (1895), "Протестантлик этикаси ва капитализм руҳи"(1905), "Хўжалик ва жамият" (1920).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
1.Фалсафа қомусий луғат. " Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти ". " СҲарқ " нашриёт — матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти. Тошкент — 2004. 48 бет
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |