Maxdiy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Махдий (тахаллуси; асл исмшарифи Мулла Аҳмад ўғли, ХИХ аср охири — Каттақўрғон — ХХ аср бошлари) — шоир. М. Бухородаги Жаъфархўжа мадрасасини битиргач, Каттақўрғонга қайтиб, ўз маҳалласидаги болаларни ўкитган, хаттотлик ва атторлик билан кун кечирган. Асарлари "Туркестанский курер" газ. босмахонасида "Баёзи Махдий" номи билан нашр қилинган (1915—16). Баёзда М.нинг 4 минг мисрадан кўпроқ шеъри, Ҳофиз, Навоий, Машраб, Муқимий, Фурқат, Ғозий, Амир, Шавқий, Мирий, Вола, Видойи, Аҳқар, Ноқис шеърлари ва улар ҳақида қисқача маълумот ҳамда Абдураҳмон Жомийнинг "Қавоиди муаммо" ("Муаммо қоидалари") рисоласи ўрин олган. М. ижодида халқни илммаърифатга чорлаш, ёрқин орзу-умидларни куйлаш ғояси ҳарактерлидир. М. ғазаллари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма баёзларда учрайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |