Maxsar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Махсар (Cартҳамнус) — мураккаб-гулдошларга мансуб бир, икки ва кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми, мойли экин. Аксарияти Ўрта денгиз атрофлари, Ғарбий ва Ўрта Осиёда ўсадиган 19 тури маълум. Деҳқончиликда C.тинcториус (бўёкли М.) тури экилади. Ватани — Эфиопия ва Афгонистон. Ўрта Осиёда қадимдан, Миср, Ҳинди-стон, Хитойда милоддан аввалги, Европада ХВИИИ асрдан етиштирилади. Ёввойи ҳоддаўсиши кузатилмаган. Ҳиндистон, Туркия, Эрон, Хитой, Европа мамлакатлари, АҚСҲ ва бошқа мамлакатларда, шунингдек, Ўрта Осиёда фақат Ўзбекистонда — Жиззах, Тошкент, Сирдарё вилоятларида (лалми ерларида) экилади. Бир йиллик иссиқсевар, қурғоқчиликка жуда чидамли экин. Бўйи 60— 120 см, пояси силлиқ, барглари наштарсимон, тиканли ва тикансиз. Тўпгули саватча, сариқ, жигарранг. Меваси писта, уруги оқиш. 1000 дона уруги вазни 25—50 г. Асосан четдан чангланади. Ўсув даври 95—135 кун. Тупроқтанламайди. Уруги 1—2° да уна бошлайди, майсалари —6, —7° совуққа бардош беради. Уруги таркибида 47—61% гача озиқ-овқатга ишлатиладиган мой бор. Мойи юқори си-фатли маргарин, техникада оқсариқ бўёқ ва эмаллар тайёрлашда ҳам ишлатилади (1950-йилларга қадар М. гулларидан табиий бўёқ олиш учун экилган). Кунжараси чорва моллари учун яхши озуқа. М. алмашлаб экишда кузги буғдой ва маккажўхоридан кейин экилади. Ер кузда 25—30 см чуқурликда ҳайдалади. Уруғи кеч кузда ёки эрта баҳорда қаторлаб (қатор ораси 30—45 см) экилади. 1 га майдонга 6–10 кг уруғ сарфланади. Ўсув даврида ўтоқ қилинади, култивацияланади (1—2-марта). 2-марта минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Уруғи тўла етилганда дон комбайнида ўриб-йиғиб олинади. Ҳосилдорлиги 8—14 с/га ва ундан ортиқ. Ўзбекистонда 1950-йилдан Милютинский 114 нави экилади.
Зараркунандалари: махсар ка-палаги, махсар филчаси; касалликлари фузариоз, занг касаллиги.
Адабиёт
- Момот Я Г., Култура сафлора в Ўзбекистане, Т., 1956.
Ҳалима Отабоева.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |