Махсар капалаги (Мелоис cинcтипалпеллачрестопҳ.) — махсар экинининг энг хавфли зараркунандаси. Ўрта Осиёда тарқалган. Капалагининг қаноти очилганда 2,5 см, оқ рангда, олдинги қанотининг олди тамонида кора доглари бор. Қурти уз. 2 см, оқиш. Танасининг биринчи бўғимида хитинли бўртмаси бор. Қурт фазасида маданий ёки ёввойи махсар поясининг пастки қисмида, тупроқдан 2—10 см юқорида қишлайди. Апрел ойида шу жойида гумбакка айланади. 10—26 кундан сўнг апрел охири ва май ойининг бошларида капалаги учиб чиқади. Капалаклари кечаси учади, тухумини махсарнинг гулбаргларига, гул саватчасига қўяди. 2—5 кундан кейин тухумдан чиққан қуртлари барг , кўсак ёки поянинг ичига кириб озиқланади. Зарарланган шоналар, кўсаклар тушиб кетади. Июн—августда катта ёшдаги қуртлар ўсимлик поясининг пастки қисмига тушиб, пояни тешиб жойлашади, поянинг тешилган жойининг ўзини ажратган — ипак иплари билан беркитиб қўяди ва шу жойда қишлашга ўтади. Махсар поясининг пастки қисмини тешиб, мавсумда бир марта авлод қолдиради.

Кураш чоралари: махсарнинг синиб тушган пояларини ва ўсимлик қолдикларини йўқотиш; ерни чуқур шудгорлаш.

Султон Алимуҳамедов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил