Махсудийлар, мехсудийлар (пуштуча: محسود‎‎), Масидлар — пуштун қабилаларининг энг йирикларидан бири[1]. Улар Карланий (Каррани) қабилалар иттифоқи таркибига киради[2].

Махсудийлар Вазиристоннинг (Шимоли-ғарбий Покистон) жанубий, тоғли ва каҳосил ҳудудларида истиқомат қилади. Улар деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Улар Исломнинг сунний мазҳабида. Улар қабила тузуми, матриархат қолдиқлари, қабила бошлиқлари иштирокидаги кенгашлар ва ҳоказоларни қатъият билан сақлаб келмоқда. Махсудийлар Покистоннинг шимоли-ғарбий чегарасидаги энг муросасиз, бундан ташқари, энг яхши қуролланган маҳаллий қабила ҳисобланади[1]. Улар вазирлар билан бирга Жанубий Вазиристоннинг энг муҳим қабилалари ҳисобланади[3].

Инглизларнинг 1852-йилдан бошлаб олиб борилган узоқ ва узлуксиз истило ва жазолаш сафарларига қарамай, махсудийлар мустамлака қуллигига қаршилик кўрсатишдада жуда фаол эдилар. Махсудийларнинг етакчи Хония Хел бошчилигидаги 1937-йил мобайнида давом этган қўзғолони кўплаб мустамлакачиларнинг катта қўшини, энг янги ҳарбий техникакари ва самолётларини жалб қилди. Шу билан бирга, қабиланинг бутунлай бўйсундириш имкони бўлмади[1]. 1939-йилга келиб Вазиристонда вазият барқарорлашди, аммо турли кўринишдаги зўравонликлар 1947-йилгача давом этди. Инглизлар ҳеч қачон бу ҳудуд устидан тўлиқ назорат ўрната олмади[4].

Британия Ҳиндистони иккига бўлиниб, Покистон ташкил топгандан сўнг Вазиристон федерал бошқарувидаги қабилалар ҳудудига қўшилди. 1947-йил декабр ойида ўтказилган „Керзон“ ҳарбий амалиёти чоғида Покистон қўшинларини қабилалар ҳудудидан олиб чиқишга қарор қилинди. Мустақиллик даврида минтақада сезиларли ижтимоий, иқтисодий ва демографик ўзгаришлар рўй берди. Кўплаб махсудийлар замонавий Покистон жамиятига қўшилиб кетди. Улар ҳарбий соҳаларда фаолият юритади, мунтазам армияда хизмат қилади, давлат идораларида ишлайди, мамлакат бўйлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади[5].

Жанубий Вазиристон Таҳрик-и Толибон Покистон (ТТП) ватанига айланди, бу ерда Махсудий қабила вакиллари етакчи ўрин тутади. Анъанага кўра, уларга душманона кайфиятда бўлган вазирлар бу гуруҳга қарши Покистон ҳукумати билан ҳамкорлик қила бошлади. Покистон ҳарбийлари 2009-йил октабргача ТППга қарши ҳеч қандай махсус чоралар кўрмай келди[3]. Ўшанда, ҳукумат қўшинларининг олға ҳаракати натижасида гуруҳ етакчилари минтақани тарк этишга мажбур бўлди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 БСЭ & 1926—1947.
  2. ↑ Расы и народы. Наука, 1986 — 120-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Берген Б., Тиэдеманн К. 2013.
  4. ↑ Ёусаф Ф.. Пакистан, Регионал Сеcуритй анд Cонфлиcт Ресолутион: Тҳе Паштун ʻТрибал’ Ареас. Роутледге, 2020 — 62-бет. ИСБН 9781000209693. 
  5. ↑ Верма Б.. Индиан Дефенcе Ревиэw: Оcт-деc 2009. Ланcер Публишерс, 2010 — 122-бет. ИСБН 9788170621737. 

Адабиётлар