Maxsum mullo Jalil
Махсум мулло Жалил (имом)
| Махсум мулло Жалил | |
|---|---|
| Таваллуди |
Тожикистоннинг Кулоб вилояти |
| Истиқомат жойлари | оракўл туманининг Пойканд мавзесидаги Қулончи қишлоғи |
Тўлиқ исми Махсум мулло Жалил ибн Вафо бўлиб, у 1890 йили Тожикистоннинг Кулоб вилоятида туғилган. У Мир Араб мадрасасининг мударриси Саййид Аҳмад қори Абулқосим ўғли томонидан мадрасага ўқишга олиб келинган.
Махсум мулло Жалил ибн Вафо мадраса таҳсилидан сўнг Қоракўл туманининг Пойканд мавзесидаги Қулончи қишлоғи масжидига имом этиб тайинланган. Шу қишлоқда турғун яшаб, оила қурган ва олти фарзандли бўлаган.
Фарзандлари
Исомиддин, Ҳикматой, Ҳамидаойлар оламдан ўтган. Ҳанифа биби, Икромиддин ва Шамсиддинлар эса 2016-йилда ҳаёт бўлган. Икромиддин Вафоэв халқ таълими тизимида кўп йиллар фаолият юритган.
Вафоти
Мулло Жалил 1953 йили 63 ёшда вафот этган. Маст Али қабристонига дафн қилинган[1].
Манбалар
- ↑ Азизхўжа Иноятов, Музайям Солиэва. Зулматдаги зиёкорлар. Ҳилол-Нашр. 2016. 63.