Maxsus pedagogika
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Махсус педагогика - жисмоний ва руҳий ривожланишда нуқсони бўлган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш ҳақидаги фан. Махсус педагогика жисмоний ёки ру-ҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг ўзига хос ўқувтаълим фаолиятларини ҳисобга олган ҳолда педагогиканинг умумий тамойиллари асосида ривожланади. Махсус педагогиканинг бош вази-фаси жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг таълимтарбиясини ташкил этишнинг илмий ва назарий асосларини яратиш ҳамда шунга мос дефектолог кадрларни тайёрлашдан иборат. Махсус педагогика, шунингдек, болаларни психикпедагогик ва клиник жиҳатдан ўрганиш, нуқсон сабабларини аниқлаш, педагогик таснифлаш ва турларга ажратиш, махсус таълим ва тарбия муассасалари шароитида болаларга индивидуал муомала қилиш, нуқсонли болаларни жисмоний меҳнатга тайёрлаш каби масалаларни ишлаб чиқишдан иборат. Махсус педагогика қандай нуқсондаги болаларни ўрганишига қараб сурдопедагогика, олигофренопедагогика, тифлопедагогика, логопедия каби соҳаларга бўлинади. Буларнинг ҳар бири умумий педагогика тармоғини ва барчаси биргаликда дефектологияни ташкил этади. Ўзбекистонда Махсус педагогика бўйича муай-ян ишлар амалга оширилди. Жумладан, педагогика институтларининг дефектология факултетлари учун Қ.Қ.Мамедов, М. И. Соатов ва П. М. Пўлатовалар томонидан "Олигофренопедагогика асослари", Л. Р. Мўминова ва М. Й. Аюповаларнинг "Логопедия" қўлланмалари яратилди. Булардан ташқари, С. А. Айтметова, М. Й. Аюпова, Д. А. Гордиенко, Қ. Қ. Мамедов, Л. Р. Мўминова, П. М. Пўлатова, В. С. Раҳмонова, М. И. Соатов, Р. Шомаҳмудова ва бошқаларларнинг жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг нуқсонларини аниқлаш, тўғрилаш ва бартараф этишнинг назарий ва амалий масалаларига бағишланган қўлланма, дастур, маъруза матнлари, услубий тавсия ва мақолалари эълон қилинган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |