Maxwell Yalden
Махwелл Фреэман Ялден (1930-йил 12-апрел, Торонто, Онтарио, Канада – 2015-йил 9-феврал, Оттава) – канадалик давлат арбоби, сиёсатчи ва дипломат.
| Махwелл Ялден | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1977-йил – 1984-йил | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Пер Трюдо Жо Кларк Пер Трюдо |
| Бош вазир |
Жон Тёрнер Бриан Малрони |
| Вориси | Д'Ибервилле Фортиэр |
| Аввалгиси | Кеитҳ Спиcер |
|
Мансаб даври 24-май 1984-йил – 6-ноябр 1987-йил | |
| Бош вазир |
Жон Тёрнер Бриан Малрони |
| Вориси | Жаcқуэс Ж.А. Асселин |
| Аввалгиси | Д'Ибервилле Фортиэр |
|
Мансаб даври 31-август 1984-йил – 6-ноябр 1987-йил | |
| Бош вазир |
Жон Тёрнер Бриан Малрони |
| Вориси | Жаcқуэс Ж.А. Асселин |
| Аввалгиси | Д'Ибервилле Фортиэр |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
12-апрел 1930-йил Торонто, Онтарио, Cанада |
| Вафоти |
9-феврал 2015-йил Оттава |
| Турмуш ўртоғи | Жаниcе Ялден |
| Болалари | Роберт, Cеcиле |
| Онаси | Марй Смитҳ Ялден |
| Отаси | Фредерик Ялден |
| Таълим |
Торонто университети Мичиган университети Кембриж университети |
| Касби | Дипломат |
| Фаолияти | Давлат арбоби |
| Илмий унвони |
Санъат бакалаври Санъат магистри ПҳД |
| Мукофотлари |
|
Максвелл Ялден 1930-йилда Канадада Британия ва Тринидаддан келган муҳожирлар оиласида таваллуд топган. Торонто, Париж, Мичиган ва Кембриж университетларида таҳсил олган. Ўқишни тамомлагандан сўнг Москва, Женева ва Парижга дипломатик фаолият олиб бориш учун юборилди. Кейинчалик Ялден Давлат котибининг ташқи ишлар бўйича ўринбосари махсус маслаҳатчиси, ташқи ишлар бўйича давлат котибининг ёрдамчиси ва алоқалар бўйича давлат котибининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1977—1984-йилларда расмий тиллар бўйича вакил бўлган. Бу лавозимда Ялден Канаданинг икки тилли давлатга ўтишида муҳим рол ўйнади ва мамлакатнинг барча аҳолиси ўз она тилларида давлат хизматлари ва бошқа турдаги ёрдамлардан фойдаланиш имкониятини таъминлади. 1984-йилдан 1987-йилгача бир вақтнинг ўзида Канаданинг Люксембург ва Белгиядаги элчиси бўлиб фаолият олиб борган. 1984-йилдан 1996-йилгача Ялден Канада Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиянинг бош директори лавозимида ишлаган. Бу лавозимда у жинсий ориэнтация, жинс ва динга алоқадор ҳолатлардаги дискриминацияларга йўл қўйилмаслигини қонунчиликда белгилаш, турли ижтимоий гуруҳларнинг тиббий хизматлардан тенг фойдаланишини, санитария меъёрларини такомиллаштириш орқали ОИТС тарқалишини камайтириш, аёллар, ногиронлар ва қариялар, этник ва ирқий озчилик ҳолатларини яхшилаш, маҳаллий халқларнинг ҳуқуқлари таъминлашда муҳим рол ўйнади. Ялден 2004-йилгача БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси аъзоси сифатида ўз вазифасини бажарган. Канадада инсон ҳуқуларининг ҳимоя қилиниш даражасини оширишда қилган сай-ҳаракатлари билан ажралиб турган ва амалга оширган ислоҳотлари учун Канаданинг Плеиадас анд Cомпанион бош мукофотини олиш билан биргаликда ушбу давлатнинг кўплаб университетларида докторлик даражасига эришган. Халқаро даражада ҳурмат ва эҳтиромга эга бўлган Махwелл Ялден 2015-йил 84 ёшида вафот этди.
Ҳаёти
Ёшлиги ва таълими
Махwелл Ялден 1930-йил 12-апрелда Торонтонинг Тринидад оролида таваллуд топган. Унинг отаси, сотувчи Фредерик Ялден, ва онаси, ҳамшира Марй Смитҳ Буюк Британиядан кўчиб келган[1].
Ялден 1952-йилда Торонто университетининг Виктория коллежида санъат бакалаври даражасини олди ва 1953-йилгача Париж университетида таҳсил олди. 1954-йилдан 1956-йилгача АҚШнинг Мичиган университетида таҳсил олди ва у ерда санъат магистри ва фалсафа доктори илмий даражасини олди. 1958-йилда Ялден Кембриж университетида рус тили курсларини тамомлаган[2][3].
Фаолияти
1956-йилда Ялден Канада Ташқи ишлар вазирлигида иш бошлади ва икки йилдан сўнг Москвадаги Канада элчихонасининг иккинчи котиби лавозимига тайинланди. Ялден 1960-йилда Женевада ўтказилган Қуролсизланиш бўйича 10 та давлат конференсиясида Канада делегациясининг аъзоси бўлди ва ўша йили Оттавага қайтиб, қуролсизланиш қўмитасида ишлади. 1963-йил август ойида Канаданинг Париждаги элчихонасининг биринчи котиби этиб тайинланди ва 1965-йилда эса котиб маслаҳатчи бўлди. 1967-йилда Оттавага Давлат котибининг ташқи ишлар бўйича ўринбосарининг федерал ва провинсия муносабатлари учун мас’ул махсус маслаҳатчиси сифатида қайтиб келди. Ялден 1969-йилдан 1973-йилгача Давлат котиби ёрдамчиси бўлиб ишлаган ва Канадада икки тилда расмий фаолият олиб боришни тарғиб қилишда мас’ул шахс ҳисобланган[2]. 1973-йил май ойидан 1977-йил сентябригача алоқа вазирининг ўринбосарлик вазифаларини амалга оширган[4][5].
1977-йилдан 1984-йилгача Ялден Бош вазир Пер Трюдонинг расмий тиллар масаласи бўйича[6] иккинчи комиссари лавозимида ишлаган[7]. Ушбу лавозимда тил зиддиятларига дуч келган Ялден, тиллар тўғрисидаги қонунга нисбатан жамоатчиликнинг салбий муносабатини юмшатишга муваффақ бўлди ва унинг баъзи қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарурлигига эътиборни қаратди, шунда 1969-йилда қабул қилинган қонун ҳуқуқ ва эркинликлар устави нормаларига тўлиқ мос келади[8][9]. Ялден бутун Канадани бир тилли давлатдан икки тилли давлатга айлантиришни ниҳоясига етказмаса ҳам ушбу давлатнинг Монcтон, Wиннипег, Монтреал, Судбурй ва Эдмонтон ҳудудларида Расмий Тиллар Идорасининг ҳудудлардаги бўлимларини очишда самарали ҳаракатларни амалга оширди. Бу орқали Ялден Канада фуқароларига муҳим хизматлардан фойдаланишда қулайлик яратиш бўлган[5][10][11].
1984-йил 24-майдан 1987-йил 6-ноябргача Ялден Канаданинг Люксембургдаги, 1984-йил 31-августдан 1987-йил 6-ноябргача Белгиядаги элчиси бўлган[12].
1984-йилдан 1996-йилгача Ялден Канада Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясида бош комиссари лавозимида ишлаган[13]. У инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш ва ҳуқуқбузарликларнинг айрим ҳолатларини кўриб чиқишда ҳам иштирок этган ҳамда давлат ҳокимияти, бошқаруви органлари ва хусусий сектор томонидан ушбу соҳада эришилган ютуқларга ҳар томонлама баҳо берилган йиллик ҳисоботларни парламентга беришда мас’ул шахс бўлган[2][10]. Шунингдек, Ялден Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунда жинси, ирқи ва динидан қатъий назар камситишларга йўл қўйилмаслигини белгиловчи қонунчилик нормаларини ўзгаришига катта ҳисса қўшган[10]. 1992-йилда Комиссия Федерал Апелляция судида гомосексуалларга қонун остида тенг ҳимоя берилиши кераклиги ҳақида баҳс олиб борди ва натижада судялар федерал ҳукуматнинг 1996-йилги қонун лойиҳасини C-33 қонунига асосланиб, жинсий ориэнтацияни дискриминация деб ҳисоблаган. Ялден раҳбарлигида Комиссия бир жинсли жуфтликлар учун ижтимоий имтиёзлардан тенг фойдаланишни таъминлашда фаол иштирок этди ва 1996-йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича трибуналга федерал ҳукуматга барча ходимларга тиббий ва стоматологик хизматлар учун имтиёзли режимни тақдим этишни буюрди. Шу билан бирга, Ялден ОИВ/ОИТС билан яшаётган инсонларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш ҳаракатнинг етакчиларидан бўлган[7][14][15].
1993-йилда Ялден Инсон ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон конференсияси тугагандан сўнг тузилган Миллий институтларнинг Халқаро мувофиқлаштирувчи қўмитасининг асосчиси ва раиси бўлди. 1996—2004-йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси бўлган[2][16][17].
Давлат хизматидаги 50 йиллик фаолияти давомида Ялден адолатни ҳимоя қилишга тайёрлиги билан танилган ва Канаданинг инсон ҳуқуқлари бўйича энг фаол ҳимоячига айланган[13]. 2011-йилда у лезбиен, гей, бисексуал, трансгендер ва интерсекс одамлар учун тенгликни илгари суришдаги саъй-ҳаракатлари учун Канада Адвокатлар Ассоциациясининг Аллй мукофотини олди[7]. 2014-йилда Ялден Виктория университетидан „Энг яхши битирувчи“ мукофотини олди[18]. Шунингдек, Ялден „Эқуитас“ Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим халқаро марказининг фахрий кенгаши ва директорлар кенгаши аъзоси эди[19].
Вафоти ва дафн маросими
Махwелл Фреэман Ялден 2015-йил 9-феврал куни эрталаб 84 ёшида Оттава касалхонасида пневмониядан қолган асоратлар сабабли вафот этди[1][10][20]. У билан 60 йилдан ортиқ турмуш қурган рафиқаси Женис, ўғли Роберт ва набираси Зоэ қолди. Ялденнинг иккинчи фарзанди, қизи Сесил 1990-йилда бахциз ҳодиса оқибатида вафот этди[1][20].
Расмий тиллар бўйича амалдаги комиссари Грем Фрейзер шундай дейди: „унинг дўстлиги мен учун қадрли эди. Мен унинг ғайрати ва маънавий қатъиятига қойил қолардим ва унинг маслаҳатлари ва фикрларини қадрлардим. У ҳар доим лингвистик иккиликни сақлашда муҳим аҳамият касб этган. Унинг тафаккурининг аниқлиги ва ғоялари теранлиги инсонни ҳайратлантирарди. Унинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман“[9][21].
Махwелл Ялденнинг дафн маросими апрел ойида[1] Беачwоод қабристонида бўлиб ўтди.
Мукофотлари
Ялден 1982-йилда фахрий доктор унвонига сазовор бўлди[22] ва 1997-йилда Оттава университетида ҳуқуқшунослик факултети доценти бўлди[2]. 1998-йилда Карлетон университетининг ҳуқуқшунослик фанлари фахрий доктори унвони билан тақдирланган[23].
1986-йилда Ялден Плеиадес ордени соҳиби бўлди[20] [24]. 1988-йилда эса Канада ордени билан тақдирланган[25]. Ялден 2002-йилда Қиролича Елизавета ИИ Олтин юбилей медали[26] ва 2012-йилда Олмос юбилей медали билан тақдирланган[27]. Шунингдек, Ялден Канаданинг 100 йиллиги медали ва Канада Конфедерациясининг 125 йиллиги медали билан тақдирланган[24].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Cивил сервант Мах Ялден wас а фиэрcе дефендер оф ҳуман ригҳц“. Глобе анд Маил (2015-йил 3-март). 2015-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 7-март.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „Махwелл Ялден“. Библиотека и Архив Канады. 2013-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Махwелл Ялден. У оф Т Греат Паст“. Торонтский университет. 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Депутй Министер оф Cоммуниcатионс“. Парламент Канады. 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ 5,0 5,1 „Махwелл Ф. ЙАЛДЕН. Обитуарй“. Оттаwа Cитизен (2015-йил 14-феврал). 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Cоммиссионерс оф Оффиcиал Лангуагес“ (деадлинк). Парламент Канады. 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 „Махwелл Ялден wинс 2011 CБА СОГИC Аллй Аwард“. Cанадиан Бар Ассоcиатион (2011-йил 12-август). 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Статемент Фром тҳе Қуэбеc Cоммунитй Гроупс Нетwорк Фоллоwинг тҳе Пассинг оф Мах Ялден“. Қуэбеc Cоммунитй Гроупс Нетwорк (2015-йил 11-феврал). 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ 9,0 9,1 „Дécларатион ду cоммиссаире аух лангуэс оффиcиэллес à ла суите ду дécèс де Мах Ялден“. Cоммиссионер оф Оффиcиал Лангуагес (2015-йил 11-феврал). 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 „Мах Ялден чампионед ҳуман ригҳц ин Cанада“. Торонто Стар (2015-йил 12-феврал). 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Cоммиссионер Махwелл Ялден: Cонститутионал реcогнитион оф тҳе эқуал статус оф Энглиш анд Френч“. Cоммиссионерс оф Оффиcиал Лангуагес. 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Ялден, Махwелл Фреэман (Cареэр)“. Фореигн Аффаирс анд Интернатионал Траде Cанада. 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ 13,0 13,1 „Ремемберинг Мах Ялден“. Cанадиан Ҳуман Ригҳц Cоммиссион (2015-йил 12-феврал). 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Ялден Степс Доwн“. Тҳе Cанадиан Энcйcлопедиа (1996-йил 1-апрел). 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Инсиде Cанада'с ригҳц револутион“. Глобе анд Маил (2009-йил 20-ноябр). 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Мембершип оф тҳе Ҳуман Ригҳц Cоммиттеэ 1977 то 2014“. Управление Верховного комиссара ООН по правам человека. 2016-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Элеcтион оф Ялден то УН Ҳуман Ригҳц Cоммиттеэ“. Библиотека и Архив Канады (1996-йил 12-сентябр). Қаралди: 2015-йил 25-феврал.[сайт ишламайди]
- ↑ „Махwелл Ялден Виc 5Т2 2013 Дистингуишед Алумни Аwард Wиннер“. Университет Виктории (2014-йил 14-апрел). 2015-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-апрел.
- ↑ „Боард оф Диреcторс“. Л'Œувре Лéгер. 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ 20,0 20,1 20,2 „Деатҳс - ЙАЛДЕН, Маwелл Ф.“. Глобе анд Маил (2015-йил 14-феврал). 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Статемент фром тҳе Cоммиссионер оф Оффиcиал Лангуагес фоллоwинг тҳе деатҳ оф Мах Ялден“. Cоммиссионер оф Оффиcиал Лангуагес (2015-йил 11-феврал). 2017-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-апрел.
- ↑ „ЙАЛДЕН, Махwелл - 1982“. Оттавский университет. 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Ҳонорарй Дегреэс Аwардед Синcе 1954“. Карлтонский университет. 2015-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ 24,0 24,1 „М. Махwелл ЙАЛДЕН“. Управление Верховного комиссара ООН по правам человека. 2015-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Махwелл Ф. Ялден, C.C., Пҳ.Д., ЛЛ.Д. Ордер оф Cанада“. Генерал-губернатор Канады. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Тҳе Голден Жубилеэ Медал“. Генерал-губернатор Канады. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ „Тҳе Диамонд Жубилеэ Медал“. Генерал-губернатор Канады. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
Ҳаволалар
- „Максвелл Ялден“. Библиотека и Архив Канады. 2013-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.

