Maya K. Peterson
Мая Карин Петерсон (1980-йил 19-апрел – 2021-йил 16-июн) – америкалик тарихчи. Санта Круздаги Калифорния университетида тарих бўйича профессор бўлиб ишлаган. Марказий Осиёнинг экологик тарихини ўрганган.
| Мая К. Петерсон | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
19-апрел 1980-йил Нортҳамптон, АҚШ |
| Вафоти |
16-июн 2021-йил (41 ёшда) Санта Cруз, АҚШ |
| Таълими |
Сwартҳморе коллежи (БА) Гарвард университети (МА, ПҳД) |
| Турмуш ўртоғи | А. Марм Килпатриcк |
Петерсон 2019-йилда чоп этилган „Пипе Дреамс: Wатер анд Эмпире ин Cентрал Асиа'с Арал Сеа Басин“ китоби билан танилган. Асарда Орол денгизи фожиаси, хусусан, унга сабаб бўлган совет ва посцовет ҳукуматларнинг сиёсатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Петерсон 2021-йилда 41 ёшида туғруқ пайтида вафот этган.
Ҳаёти ва фаолияти
Мая Карин Петерсон 1980-йил 19-апрелда туғилган ва Массачусец штатида улғайган[1]. Унинг ота-онаси Моунт Ҳолёке коллежида профессор бўлиб ишлаган[1]. Петерсон Сwартҳморе коллежида тарих бўйича таҳсил олган. Кейинчалик Гарвард университетидан магистрлик даражасини олган[2]. 2011-йилда эса айни таълим муассасасида ПҳД даражасини олган[1] ва университетнинг Фан тарихи кафедрасида постдокторант ўлароқ фаолият бошлаган[3].
2012-йилда Петерсон Мюнхендаги Рачел Cарсон атроф-муҳит ва жамият марказига ташриф буюрган ва изланишлари давомида у ерга бир неча марта қайтиб борган[4]. Ўша йили Петерсон Санта Круздаги Калифорния университетида доцент, 2019-йилда эса доимий профессор этиб тайинланган[3].
Ўз тадқиқотлари давомида Петерсон Марказий Осиё бўйлаб саёҳат қилган[1]. Ўз изланишлари давомида асосий эътиборини Орол денгизидаги ўзгаришлар, шунингдек, ирригация атроф-муҳитга ҳамда минтақада яшовчи одамларнинг соғлиғига кўрсатаётган таъсирга қаратган[4]. Петерсоннинг изланишлари ҳамкасблари томонидан кенг мақтовга сазовор бўлган[5].
Петерсон 2021-йил 16-июн куни туғруқ пайтида тўсатдан вафот этган[3].
Манбалар
Сноскалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Бруно 2022, с. 295.
- ↑ Карч, Брендан „Мая К. Петерсон (1980–2021)“. Ҳисторианс (2022-йил 31-март). Қаралди: 2024-йил 21-август.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Cамерон, Дерр & Обертреис 2022, с. 203.
- ↑ 4,0 4,1 Лиэполд 2022, с. 645.
- ↑ Бруно 2022, с. 296.
Адабиётлар
- Бруно, Андй (2022). "Мая Карин Петерсон". Славиc Ревиэw (Cамбридге Университй Пресс) (1).
- Cамерон, Сараҳ; Дерр, Женнифер; Обертреис, Жулиа (2022). "Мая К. Петерсон (1980–2021)". Критика: Эхплоратионс ин Руссиан анд Эурасиан Ҳисторй (Славиcа Публишерс) 23 (1).
- Лиэполд, Аннка (2022). "Элоге: Мая Карин Петерсон (1980–2021)". Исис 113 (3).
Ҳаволалар
| Викиомборда „Мая К. Петерсон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |