Maya Nikulina
Мая Петровна Никулина (1937-йил, Свердловск) – рус ёзувчиси, шоира, носир, таржимон, педагог ва тарихчи. СССР Ёзувчилар уюшмаси (1981) ва Россия Ёзувчилар уюшмаси (1991) аъзоси. П. П. Бажов мукофоти лауреати (2002).
| Мая Никулина | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1937-йил 9-феврал |
| Ижод қилган тиллари | рус тили |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Мая Никулина 1937-йил 9-февралда Свердловскда хизматчилар оиласида туғилган. 1954-йилдан 1959-йилгача геология факултетида, 1963-йилдан 1968-йилгача Урал давлат университетининг филология факултетида таҳсил олган. 1968-йилдан 1987-йилгача Свердловск вилоят болалар кутубхонасида катта библиограф бўлиб ишлаган. 1987-йилдан 1992-йилгача – „Наука Урала“ газетасида гуманитар фанлар бўлими мудири. 1992-йилдан 1998-йилгача – „Урал“ журнали бош муҳаррири ўринбосари ва адабий бўлим мудири бўлган. 1995-йилдан 2004-йилгача – Россия Фанлар академияси Тарих ва археология институти илмий ходими ва Урал давлат университетининг адабиёт бўлими мудири. 1994-йилдан бери „Корифей“ гимназиясининг ташаббускори ва ташкилотчиларидан бири, ушбу гимназиянинг она юрти тарихи ва тилшунослик асослари бўйича ўқитувчиси бўлган[1][2].
Никулина 1981-йилдан СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Шоира ше’рларининг биринчи нашри 1952-йилдан бошлаб чоп этилган. Унинг қаламига мансуб тўпламлар: „Мой дом и сад“ (1969), „Имена“ ва „Душа права“ (1977), „Колея“ (1983), „Бабя трава“ (1987) ва „Камен. Пешера. Гора“, „Стихи“ (2002) ва „Избранноэ: стихотворения и переводи. Проза: в 2-х томах“ (2008). 1970-1980-йилларда адабий студиянинг ташкилотчиси ва етакчиси бўлган. Мая инглиз, чех, словения ва испан тилларидан кўплаб таржималар муаллифи ҳам ҳисобланади[1][2][3].
Мая Петровна 2002-йилда „Камен. Пешера. Гора“ китоби учун П. П. Бажов номидаги мукофотга сазовор бўлган.
Шоира ҳозирда Екатеринбург шаҳрида истиқомат қилади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Люди города: поэт, писатель, публицист Майя Никулина“. Официальные сайты Екатеринбурга. Қаралди: 2021-йил 26-январ.[сайт ишламайди]
- ↑ 2,0 2,1 „Никулина Майя Петровна“. Год литературы в Екатеринбурге. 2020-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-январ.
- ↑ „Никулина Майя Петровна“. Галерея уральской литературы. 2016-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-январ.