Mayda gulli oksitropis
Майда гулли окситропис [1] ( лотинча: Охйтропис тйттантҳа ) — дуккакдошлар (Фабаcеаэ) оиласига мансуб икки паллали окситропис ўсимликлар тури. Биринчи марта россиялик ботаник Николай Федорович Гончаров томонидан ифодаланган[2][3] .
| Майда гулли окситропис | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ўсимликлар |
| Тип: | Гулли |
| Синф: | Икки паллали |
| Оила: | Бурчоқдошлар |
| Уруғ: | Охýтропис |
| Турлари: | Майда гулли окситропис |
| Халқаро илмий номи | |
| Охйтропис тйттантҳа (Гонцч.) | |
Тарқалиши ва ўсиш жойи
Ушбу ўсимлик тури Ўзбекистон жанубидаги эндемик, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан топилган[4]. Ҳисор тизмаси ва Қашқадарё, Сангардак, Тўпаланг дарёлари ҳавзаларида учрайди.
Тоғнинг ўрта ва юқори қисмларидаги тошли ва майда тупроқли ёнбағирларда, юзаси очилиб қолган қизил тупроқларда ўсади[5].
Ботаник тавсифи
Қуёшсевар [1] кўп йиллик мазкур ўсимликнинг баландлиги 10-12 см[4][5].
Бу ўсимликнинг пояси йўқ. Барглари мураккаб, овал ёки чўзинчоқ бўлиб, 15-25 жуфт дағал гулбаргчалардан иборат, кенг овалсимон ёки узунчоқ тухумсимон шаклда учрайди[5] .
Унинг гулпопуклари деярли юмалоқ ёки тухумсимон узунчоқ бўлиб, ҳар бирида 10-15 та гулчалари бор. Гулпопуги калта, зич, тухумсимон ёки юмалоқ, узунлиги 1,5–2 см, эни 1–1,5 см, 10–15 гулли. Косачаси қўнғироқ ёки найсимон қўнғироқ, узунлиги 5 мм, дағал ярим ётиқ тукли. Дуккагининг банди 2 мм атрофида чўзинчоқ яшил ёки қўнғир тусда,, узунлиги 10–15 мм, тумшуқчаси 2–3 мм узунликда, сал эгилган, бигизсимон. Август-сентябр ойларида гуллаб, меваси сентябр ойида етилади[6].
Аҳамияти
Декоратив ўсимлик сифатида етиштирилади[1] .
Муҳофаза чоралари
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган[1][5] .
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Остролодочник мелкоцветковый - Охйтропис тйттантҳа - Описание таксона - Плантариум“. 2015-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-апрел.
- ↑ Охйтропис тйттантҳа Гонцч. — Тҳе Плант Лист[сайт ишламайди]
- ↑ Тропиcос | Наме - Охйтропис тйттантҳа Гонцч
- ↑ 4,0 4,1 „Охйтропис тйттантҳа - ИЛДИС ЛегумеWеб“. 2016-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-апрел.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Архивированная копия“. 2015-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-апрел.
- ↑ Редбоок.уз. „МАЙДА ГУЛЛИ ОКСИТРОПИС“. 2022-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-октябр.