Майда мовийгул (лотинча: Лаппула парвула) — говзабондошлар оиласи ёпишқоқ ўт туркумига мансуб бир йиллик ўт ўсимлик[1]. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб эндемик тур сифатида киритилган. Қорақалпог'истондаги Султон Увайс тоғи ҳудудида тарқалган. Кўпроқ тоғ этакларидаги юмшоқ тупроқли ҳудудларда ўсади.

Майда мовийгул
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Гулли ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Ёпишқоқ ўт
Оила: Говзабондошлар

Таснифи

Баландлиги 10-15 см гача етадиган бир йиллик ўт ўсимлик. Ўқ илдиз системасига эга. Пояси оддий, туклар билан қопланган, юқориси бироз шохланган. Барглари оддий, яшил, шакли наштарсимон ёки чўзиқ нишсимон, сирти дағал туклар билан қопланган, пояда навбатма-навбат жойлашган. Баргларининг катта қисми поянинг пастки илдизга яқин бўлган қисмида пайдо бўлади. Гуллари икки жинсли. Гултожибарглари кўк рангда, 2-3 мм узунликда, эгилган қисми нозик, қўнғироқсимон. Гулкосачабарглари яшил, узунлиги 1-2 мм. Гуллари поя учидаги тўпгулда йиғилган. Тўпгули сийрак гулли, узунлиги 2-3 см, пастга қайрилиб туради. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Меваси қуруқ, узунлиги 2,5-3 мм бўлган ёнғоқ мева. Мева бандининг узунлиги 1,5 см гача етади. Ёнғоқчалари сиртдан узунлиги 1 мм бўлган туклар билан қопланган. Апрел ойида гуллаб меваси майда етилиб пишади. Уруғи орқали ко'паяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда жуда кам тарқалган, кўпроқ кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади. Қорақалпог'истондаги Султон Увайс тоғи ҳудудида тарқалган. Кўпроқ тоғ ёнбағирларидаги майда заррали унумдор тупроқларда ўсади. Чорва молларининг доимий боқилиши популяция қисқаришига сабаб бўлган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Липучка мелкая“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.