Maydontol oksitropisi
Ушбу саҳифани Майдонтол оситрописи билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Майдонтол окситрописи (лотинча: Охйтропис маиданталенсис) – икки уруғпаллалилар синфи, бурчоқдошлар оиласи, окситропис туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти, Майдонтол дарёси ҳавзасида учратиш мумкин[1].
| Майдонтол окситрописи | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Окситропис |
| Оила: | Бурчоқдошлар |
| Бинар номи | |
| Охйтропис маиданталенсис | |
Тавсифи
Баландлиги 10-15 см гача етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўқ илдиз системасига эга. Пояси жуда қисқа, деярли йўқолиб кетган. Чим ҳосил қилиб ўсади, бутун юзаси оқ пахмоқ туклар билан қопланган. Барглари мураккаб, пояда навбатма навбат жойлашган, узунлиги 2,5-7 см, баргчалари 6-7 жуфт, овалсимон, юмалоқ шаклда. Гуллари икки жинсли, шингил тўпгулда жойлашган. Гулпоясининг узунлиги 3-8 см. Шингили каллаксимон, зич гулли. Гултожибарглари пушти ёки қизғиш тусда. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июл ойида гуллаб меваси августда пишиб етилади. Меваси қуруқ дуккак мева. Дуккаги чўзиқ, пуфаксимон, узунлиги 15 мм, қаттиқ, учи қайрилган, юзаси қалин хурпайган туклар билан қопланган. Уруғи орқали кўпаяди.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда жуда кам тарқалган, якка якка ҳолатда ўсади. Ўзбекистондаги жами туплари сони уч мингдан ошмайди. Тошкент вилояти Майдонтол дарёси водийсида учратиш мумкин. Тоғларнинг тош ва шағалли ёнбағирларида ўсади. Ўсиш жойларида кўплаб чорва молларининг боқилиши ва ем хашак сифатида йиғиб олиниши натижасида ўсимлик сони қисқариб кетган. Угом-чатқол давлат табиат миллий боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Охйтропис маиданталенсис“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2009.