Майдонтол оситрописи[1] ( лотинча: Охйтропис маиданталенсис) — дуккакдошлар (Фабаcеае) оиласига мансуб икки паллали ўсимликлар тури. Илк маротаба бу ўсимлик тури россиялик ботаник Борис Алексеевич Федченко томонидан қайд этилган[2][3].

Майдонтол оситрописи
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ўсимликлар
Тип: Гулли
Синф: Икки паллали
Оила: Бурчоқдошлар
Уруғ: Охýтропис
Турлари: Майдонтол оситрописи
Халқаро илмий номи
Охйтропис маиданталенсис (Б.Федцч, 1948)

Тарқалиши ва ўсиш жойи

Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти, Ғарбий Тян-Шандаги Майдантал дарёси ҳавзасигача кенг тарқалган[4]. Алоҳида манбалари Қозоғистон ва Қирғизистонгача бориб тақалади[5].

Тошли ва шағалли ён бағирларда якка ўсади[4].

Ботаник тавсифи

Қуёшсевар[1] кўп йиллик ўсимлик тури ҳисобланади[5].

Ўқ илдизли, деярли поясиз, сийрак чим ҳосил қилувчи, оқ пахмоқ тукли ўсимлик. Баргининг узунлиги 2,5–7 см, 5–12 жуфт, баргчалари овалроқ. Гулпоясининг узунлиги баргига тенг ёки ундан узунроқ.

Барглари мураккаб, овал ёки чўзинчоқ, овал баргчалардан ташкил топган. Гулпопуги бошчасимон, зич жойлашган алвон гуллардан иборат[4].

Меваси — дуккаги узунчоқ, тухумсимон, дўппайган, тукли, яшил ёки қўнғир тусда Дуккаги пуфаксимон, чўзиқ тухумсимон, узунлиги 15 мм, қаттиқ, тумшуқчали, қалин ҳурпайган[1].

Мазкур ўсимлик уруғларидан кўпайтирилади. Июлда гуллайди, августда меваси етилади[4].

Аҳамияти

У декоратив ўсимлик сифатида етиштирилади[1].

Муҳофаза мақоми

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ўсимлик[5][1]. Ўзбекистонда бу ўсимликнинг атиги 3000 донаси етиштирилади. Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудидаги ўсиш жойлари муҳофазага олинган[4] .

Манбалар