Майдонтол тизмаси — Ғарбий Тяииианлаги тизма (Тошкент вилояти). Писком дарёсининг юқори оқимида. Майдонтол ва Ойганинг дарёлари оралиғида. Жануби-ғарбдан шимоли-шарққа 50 км чўзилган. Ғарбла Талас Олатопи тизмасига туташади. Майдонтол тизмасининг сувайиргич қисмидан Қозоғистон билан Ўзбекистон чегараси ўтган. Ўртача баландлиги 3800- 4000 м. Энг баланд жойи 4269 м. Майдонтол тизмаси йирик антиклинал, асосан, карбон даврининг интрузив жинслари, шунингдек, оҳақтош ва сланеиларидан тузилган. Тизма кучли парчаланган, Ойгайинг дарёси ўзани билан сувайиргич орасидаги фарқ 1500-1700 м. Тизманинг тик шимоли-ғарбий ва жануби-шарқий ён бағирларила сой куп (Сарибошсой, Текашсой, Тўрагансой, Қоработқоқсой ваб.). Майдонтол тизмасининг сувайиргич қисмига ўткир қиррали чўққилар (қиялиги 60—70°), карр ва сирклар хос. Уларда қор ва муз уюмлари тўпланган. 2800 м дан бошлаб субалп баландлик минтақаси бошланади. Бу минтақада қўнгир-бош, тўнгизсирт, тоғ шаири ўсади. 3200 −3500 м баландликдан юқориси алп минтақасига мансуб. Бу ерда тўнгизсирт, қорақиёқ, турли хил тиканли ўсимликлар тарқалган. Майдонтол тизмасидан ёзги яйлов сифатида фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил