Майфловер, май чечаги — эртапишар шафтоли нави. АҚШда чиқарилган (Шим. Хитой эртапишар шафтоли навлари гуруҳига киради). П.П.Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и.-т. институтида навга илмий тавсиф берилган. Дарахти кучли ўсади, шох-шаббаси кенг, пирамидасимон, қалин шохланади. Барги ўртача, наштарсимон. Гул куртакларининг асосий қисми бир йиллик новдаларидажойлашади. Мартохири — апрел

нинг бошларида гуллайди. Гули икки жинсли, катта, пуштиранг, ўзидан чангланади. Меваси июннинг 1-ярмида пишади, юмалоқ, йирик вазни 150—180 г. Таркибида 12% қуруқ модда, 7,29% қанд, 0,47% кислота бор. Пўсти тукли, этидан осон ажралади. Эти кўкимтир-оқ, серсув, мулойим, ширин, данагидан ажрамайди, Меваси янгилигида истеъмол қилинади. Совуққа чидамсиз, қишда —15-18° гача, баҳорда —4—6° совуққа бардош беради. Экилгандан кейин 2—3-йили мевага киради. 10—12 йилгача юқори ҳосил беради. Ҳар тупидан 50– 80 кг мева олиш мумкин. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил