Майманоқ (русча: Майманак) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Касби туманига қарашли шаҳарча ҳисобланади. 2009-йил 13-мартда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан шаҳарча мақоми берилган[1].

Майманоқ
русча: Майманак
Шаҳарча
39°03′14″Н 65°25′0″Э / 39.05389°Н 65.41667°Э / 39.05389; 65.41667
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Касби тумани
Қачондан бери шаҳарча 2009
Вақт минтақаси УТC+5
Maymanoq ruscha: Майманак xaritada
Maymanoq ruscha: Майманак
Майманоқ
русча: Майманак

Этимологияси

Шаҳарча номи араб тилидан ўзлаштирилган бўлиб, маймана сўзи қўшиннинг ўнг томони сифатида қўлланади. Луғацҳунос олим Суюн Қораевнинг изланишларига кўра, қирғиз халқининг манақ номли уруғи айни шу ҳудуд номи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Майманоқ асли қадим тарихий эрон тилларига мансуб ном ҳисобланади. Шаҳарча номини май + ман + (-) ақ ёки май + манак дан таркиб топган. Манақ ёки манак сўзлари қишлоқча маъносида қўлланган. Майманак бу кичик Манак қишлоғи ҳисобланади[2].

Ўхшаш жой номлари

Андижон вилояти Хўжаобод туманида Манақ номли қишлоқ бор. Афғонистонда эса бир шаҳар номи Маймана деб аталади[2].

Жойлашуви

Майманоқ шаҳарчаси Касби туманининг шимолий қисмида, айни туман чегарасида жойлашган. Ҳудудга яқин аҳоли пунктлари Олчин ва Кўҳна Қатағон шаҳарчалари ҳисобланади. Майманоқтоғ тоғ тизмаси шаҳарнинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган ва шаҳар ҳудудига кирмайди.

Иқлими

Шаҳарчага яқин ҳудудда Майманоқ тоғ тизмаси мавжудлиги шаҳар иқлимига таъсир қилади. Мақманоқнинг иқлими кескин континентал бўлиб, ёзи иссиқ, қуруқ ва узоқ давом этади. Баҳор ва кузда ёғин кам миқдорда тушади. Қишда қор жуда оз ёғади, қаттиқ совуқ бўлмайди. Январ ойининг ўртача ҳарорати 0° C дан 6° C гача, июл ойиники эса 28,2°-31,6° C га етади. Йил давомида ёғингарчилик кунлари 58-60 кундан ошмайди.

Аҳолиси

2013-йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Майманоқ шаҳарчасида 19517 нафар киши яшаган. 2025-йил 1-январдаги хатлов натижасига кўра эса бу кўрсаткич 30 мингдан ортиқроқ бўлган[3].

Манбалар

  1. ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
  2. ↑ 2,0 2,1 То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 159-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9. 
  3. ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 154-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.