Майманоқтов — Қарши чўлидаги бурмаланган гумбазсимон баландлик. Жануби-ғарбдан шимоли-шарққа йўналган. Энг баланд жойи 436 м. Узунлиги 9 км, эни 6 км. Шимоли-ғарбий ён бағри этагидаги текисликка тик тушган. Жануби-шарқий ён бағри ҳам тикроқ. Нисбий баландлиги 100–120 м. Баландлик усти нотекис, тўлқинсимон текислик, нисбатан ясси текисликлар билан алмашиб келади. М. асоси бўр даврига мансуб смоланинг кулранг, яшил-кулранг ўртача ва майда донадор қумтошлари, неогеннинг майда қумли оч жигарранг-кулранг қумтошлари (танлирчи свитаси), улар устида гузор свитасининг бир-бири билан алмашиниб келадиган гил, алевролит ва қумтошлари ҳосил бўлган. Бу қатлам устини унча қалин бўлмаган лсссимоп жинслар қоплаган.

М.да гипсли, дағал механик таркибга эга бўлган оч бўз тупроқлар тарқалган. Уларда ранг, илоқ, шувоқ. исириқ ва бошқалар ўсади. Чорвачиликда яйлов сифатида фойдаланилади, маҳсулдорлиги гектарига 1,5—2,0 с.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Андоза:Но wики