Майса чивини (Ҳйлемйиа cилиcрура Рд.) — икки қанотлилар туркуми чин пашшалар оиласига мансуб ҳашарот; қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаси. Танасининг уз. 3–5 мм; қорамтир-қўнғир. Кулранг қорни бўйлаб қора ингичка йўл ўтган (эркакларида яққолроқ кўринади). Чўзинчоқ тухумлари (0,9 мм) оқ. Личинкасининг (7 мм ча) орқа қисми йўғонроқ, майда тишчали жағи қора, бақувват. Сохта пилласи чўзиқ-овалсимон (4–5 мм), жигарранг . Европа, Шим. Америка, Сибир, Ўрта Осиё, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Ғўза, маккажўхори, кунгабоқар, ғалладошлар ва бошқаларга зарар келтиради. Ўрта минтақаларда бир йилда 2—3, жан.да эса 3—4 авлод беради. Ургочиси тухумини (1—4) тупроқ юзаси ва ёрикдарига тарқоқ қўяди. 2—10 кунда личинкалар чиқиб, 3—5 см чуқурликда яшайди ва маккажўхори, сабзавот ва бошқа экинларнинг майсаси, турли чириндилар, баъзан бўртган уруғ, жумладан, чигит билан озиқланади.

Кураш чоралари: тузоқ чуқурлардан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун дала атрофида 5—6 та тўртбурчак чуқур кавлаб, унга инсектицидлар билан заҳарланган ва тупроқ аралаштирилган 10–15 кг кунжара солинади.

Аловуддин Ҳамраев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил