Майсур — Жан. Ҳиндистонда жойлашган тарихий вилоят. Милодий ИИИ—ХИ асрларда М. қудудида гангалар сулоласи ҳукмронлик қилган. Улар ўзларидан кўра анча кучли империялар — Ғарбий Чалукъя, Раштракут, Чола сулолаларига тобе бўлишган. ХИИ—ХИВ аср ўрталарида М.нинг деярли барча худудлари Хойсаллар давлатига, кейинчалик ХВИ аср охиригача Вижаянагар давлатига қўшиб олинган. 1399-йилда Вижаянагарга вассал бўлган М. князлиги ташкил топган. 1610-йилда М. мустақилликка эришган (Водеяр сулоласи бошчилигида). тахминан 1761-йилда князликдаги ҳокимият Ҳайдар Алининг қўлига ўтган. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ҳаракат қилган, жумладан, кучли армияни вужудга келтирган ва муваффақиятли урушлар натижасида каннара халқига мансуб аҳолини ташкил қилган бутун ҳудудни ўз ҳокимияти остида бирлаштирган. Унинг ўғли Типу Султон (1782—99 йилларда ҳукмронлик қилган) даврида М. Жан. Хиндистондаги энг кучли давлатга айланган ва Малабар, Андхра ва Тамилнад давлатларига қарашли ерларнинг бир қисмини босиб олган. ХВИИИ асрнинг 2-ярмида 4-инглиз — М. урушлари натижасида М.нинг ҳудуди кичрайган. ХИХ асрда инглиз мустамлакачилари янги таълим ва ёзувни жорий этганлар. Секин-аста шаҳар аҳолисининг ўртаҳол қатлами шакллана борган. М.нинг ижтимоий-иқгисодий ва маданий ривожланишига қаратилган қатор ислоҳотлар амалга оширилган. Ҳиндистон мустақилликка эришгандан кейин 1947-йил М. республиканинг штатларидан бирига айланган. 1973-йилда ушбу штатнинг номи Карнатака деб ўзгартирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил