Mayya (xalq)
Майя, ахкех (юкатеклар) — Мексика, Гватемала (Юкатан ярим орол) ва Белизда яшовчи индейс халқи. Умумий сони 700 минг киши. Мексикада 670 минг киши (1990-йиллар ўрталари) яшайди. Майякиче оиласига кирувчи майя тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар, лекин амалда қад. диний эътикрдлар сақланган. М. деҳқончилик, чорвачилик, овчилик, балиқчилик ва асаларичилик билан шуғулланади. М. авлодлари Жан.-Шарқий Мексика, Гондурас, Гватемала ҳудудларида мавжуд бўлган Американинг энг кад. маданияти (Олмек маданияти билан боғлиқ)ни яратганлардан ҳисобланади. Милодий 1минг йилликда М.ларда тошдан ясалган иншоотлари бўлган шаҳарлар вужудга келган. ИХ асрда М.ларнинг кўпчилик шаҳарлари толтеклар бошчилигидаги индейс қабилалари бостириб келиши натижасида вайрон бўлган. Х асрда Юкатанда янги майятолтек давлати вужудга келган, у кейинчалик бир қанча мустақил шаҳардавлатларга парчаланиб кетган. М.лар жамиятида ҳук-мрон қатламни ҳарбий зодагонлар ва коҳинлар ташкил этган. М.ларда уруғчилик муносабатлари қолдиклари сақланган, қулчилик ривожланган. Қишлоқ аҳолиси турли мажбуриятларни ўтаган. Шаҳарларда ҳунармандчилик тараққий этган. М.лар ўзларининг иероглиф ёзувларини ихтиро этишган (қаранг Майя ёзуви). М.лар математика, тиббиёт, астрономия (хусусан, қишлоқ хўжалиги ишлари муддатини белгиловчи пухта ишланган тақвим) соҳасида илмий билимларга эга бўлишган. М.лар, айниқса, ёмғир ва шамол маъбудларига қаттиқ эътиқод қилганлар. ХВИ аср бошларида Марказий Америка испан мустамлакачилари томонидан босиб олингандан кейин М.лар калин тропик ўрмонларга кўчиб ўтиб, ХХ аср бошларигача амалда ўз мустақилликларини сақлаб келдилар. 100 дан ортиқ шаҳар ҳаробалари сақланган. Энг йириклари — Чичен Ица, Копан, Майяпан, Ушмал, Тикал (яна қ. Индейслар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |