Майя Михайловна Плисецкая (1925.20.11, Москва) — балерина, балетмейстер. Халқ артисти (1959). 1943— 88 йиллар Катта театрда, 1988—90 йиллар "Театро лирико насионал" (Мадрид) труппасининг бадиий раҳбари бўлиб ишлаган. Одетта-Одиллия ("Оққуш кўли"), Китри ("Дон Кихот"), Кармен ("Кармен-сюита"), Аврора ("Уйқудаги гўзал"), Анна Каренина ("Анна Каренина"), Раймонда ("Раймонда"), М. Равелнинг мусиқаси асосида қўйилган "Болеро"даги бош партия каби роллари билан машҳур бўдди. Унинг рақслари ҳаракатларнинг ўзаро мослиги, таъсирчанлиги, жўшқинлиги билан, рус хореография мак-таби анъаналарининг янги замонавий балет санъатидаги новаторлик интилишлар билан уйғунлашиб кетиши билан ажралиб туради. "Анна Каренина" (жумладан, Ўзбекистонда ҳам қўйган), "Чайка" балетларини саҳналаштирган. "Уруш ва тинчлик" филми ва "Фантазия" телевизион филмида су-ратга тушган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил