Майя ёзуви — индейс халқларидан бири — майяларнинг ўзига хос иеро-глифик (сўз-бўғинли) ёзуви. ХВИИИ—ХХ асрларда топилган 4 та ёзма ёдгорлик Дрезден, Париж, Мадрид ва НюЁрк шаҳарларида сақланади. Улар милодий И асрга мансуб. Шунингдек, майя шаҳарлари ҳаробаларида тошларга ёзилган, бироқ атайлаб шикает етказилган бир қанча тошбитиклар ҳам аниқланган. Майя ёзуви ХВИ аср гача, испан черкови тақиқлагунча амалда бўлган. Майя ёзувида ҳарф ёки бўғинни ифодаловчи (фонетик), бутун бир сўзни билдирувчи (идеографик), шунингдек, ўқилмасада, сўз маъносини тушунтирувчи (очқич) белгилар қўлланган. Ҳаммаси бўлиб 300 га яқин белги аниқланган. Иероглифик матнлар тили талаффуз, сўзлар таркиби, грамматик жиҳатлардан ХВИ—ХВИИ асрлардаги майя сўзлашув тилидан фарқ қилган. Майя китоблари махсус усул ва воситалар билан тай-ёрланган, ҳар икки томонига оҳак суртилган қоғоз тасмаларига чутка билан ёзилган. Майя ёзувини ўқиб ўрганиш ҳаракати ХИХ аср ўрталарида бошланган бўлсада, қоғозга ва тошга ёзилган матнлар ҳозиргача тўлиқ таржима қилинмаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил