Маза билиш, таъм билиш — турли эрийдиган моддаларнинг таъм билиш рецепторларига, асосан, тилга (умуртқалиларда) таъсир этиши натижасида пайдо бўладиган сезги. Маза билиш рецепторлари тилда, ҳалқумнинг орқа деворида, юмшоқ танглайда, муртакларда жойлашган. Тил учи, четлари ва орқа қисмида рецепторлар айниқса кўп; тил ўртасида ва унинг остки юзасида Маза билиш рецепторлари йўқ.

Ширин, нордон, аччиқ, чучук ва шўр сезадиган Маза билиш сезгилари фарқ қилинади. Бу сезги маълум моддаларнинг ўзига мос келувчи Маза билиш рецепторларини қўзғатиши натижасида намоён бўлади. Маза билиш учун транинг (иссиқ ёки совуқ овқат маза сезгисини сусайтиради), шунингдек, ҳиднинг аҳамияти муҳим (киши тумов бўлиб, ҳидни яхши сезмаганда овқат мазасини билмайди).

Тил ва оғиз бўшлиғи турли қисмларининг сезувчанлиги бир хил эмас, мас, тил учи ширинни, ўзаги аччиқни, четлари эса нордон ва шўр мазани сезади. Турли мазага эга бўлган маҳсулотлар бир вақтда ёки кетма-кет истеъмол килинганда Маза билиш контраста овқат таъмини алмаштириб юбориши мумкин.

Маза билиш рецепторлари таъсирланиб, КЎзғалганда бу қўзғалиш марказларга интилувчи нерв толалари орқали узунчок мияга боради, у ердан бошқа марказга ўтади, натижада бир қанча рефлектор ҳодисалар кузатилади (сўлак оқиши, меъдадан шира чиқиши ва ҳоказо), айни вақтда қўзғалиш бош мия пўстлоғига етиб боради, унинг муайян қисми қўзғалиб, маза сезгиси келиб чиқади. Маза билиш киши ҳаётида катта аҳами-ятга эга, зарарли моддалар оғизга олинганда рефлекс йўли билан туфлаб ташланади. Маза билиш организмнинг физиологик ҳолатига боғлиқ бўлиб, иштаҳа ва овқат ҳазм килишга таъсири бор. Айрим касалликларда Маза билиш айнийди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил