Маздаийлик, маздаизм (Аҳурамазда номидан) — Қад. Эрон (милоддан аввалги 9—ВИ асрлардаги Мидия, 6—ИВ асрлардаги Ахоманийлар давлати) дини. Моҳиятан зардуштийлик дини эволюсияси жара-ёнидаги босқичлардан бири. Авесто илоҳий китоб ҳисобланган. Унда яхшилик тимсоли Аҳурамазда ва ёвузлик худоси Анхрамайнуга эътиқод қилинган. М.нинг зардуштийликдан фарқи шундаки, унда Зардушт фақат Аҳурамазда билан шоҳ ўртасидаги воситачи деб эътироф этилган ва у ортиқ даражада илоҳийлаштирилмаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил