Маздак ибн Ҳамдодон (470-529) — маздакийлик таълимотининг асосчиси, маздакийлар ҳаракатининг раҳбари. М. Эрон шоҳи Қубод И (488—531) ҳукмронлиги даврида зардуштийлик оташгоҳларининг бирида коқин, кейинчалик Эрон бош коҳини бўлган. М. таълимотининг асосида тенглик ғояси ётади. Унинг фикрича, дунёнинг барча бойликлари оламларга тенг тақсимланиши лозим. Буни зўрлик йўли билан амалга оширишни ёқлаган. Коқинлар ва амалдорларнинг иқтисодий, сиёсий ҳукмронлиги барбод бўлгандан кейин Кубод И М. билан алоқани узди. М. зар-душт коҳинлари ва зодагонларга қарши деҳқон ва ҳунармандлар қўзголонига раҳбарлик қилди. 529 йил қузголон бостирилгач, М. қатл этилди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил