Mazdakiylik
Маздакийлик — диний-фалсафий таълимот. Асосчиси Маздак. Маздикийлар ҳаракати даврида Эронда кенг тарқалган. М. таълимотига кўра, оламда бўладиган жараёнлар онгли ва бирор мақсадни кўзлаб ҳаракат қилувчи яхшилик, ёруғлик манбаи билан кўр-кўрона ва тасодифий ҳаракатланувчи ёмонлик, қоронғулик (жоҳиллик) манбаи ўртасидаги курашдан иборат. Бу кураш „яхшилик“нинг „ёмонлик“ устидан ғалабаси билан тугалланади. М.да биринчи ўринда соф фалсафий ва диний масалалар эмас, ижтимоий масалалар туради. М.да асосий ёвузлик бойликка ҳирс қўйиш ва камбағаллик, деб таъкидланади. Ижтимоий зулмга қарши кураш муқаддас вазифа сифатида талқин этилади ва унга диний тус берилади. М.нинг асосий ғояси мулкий тенгликни ўрнатишдан иборат. Бу тенглик барча моддий бойликларга деҳқонлар жамоаси орқали эгалик қилиш, яъни моддий бойликлар одамларга тенг тақсимланиши керак деб тасаввур этилади. Бу ғоя халқ оммаси ичида кенг тарқалиб, маздакийлик ҳаракатининг мафкураси сифатида хизмат қилган. Бу таълимот гарчи ҳаёлий бўлишига қарамай, унинг адолацизлик ва зулмга қарши қаратилгани, тинчликка чақириши ижобий аҳамият касб этди. М. кейинги асрлар давомида Эрон, Ўрта Осиё ва Озарбайжондаги деҳқонларнинг ва шаҳар камбағалларининг (Абу Муслим, Муқанна, Бобак қўзғолони) кураш байроғи бўлиб қолди[1].
Теология
Маздакиизм дуалистик дин бўлиб, у манихейизм таъсирида бўлган. У коинотни яратган дастлабки вақтда бирлашадиган ёруғлик ва қоронғулик (яхши ва ёмон) иккита тамойил мавжудлигини ўргатди. Маздакийлар Нур худосига сиғинардилар.
Иқтибос манбалар
- Cроне, Патриcиа. Тҳе Нативист Пропҳец оф Эарлй Исламиc Иран: Рурал Револт анд Лоcал Зороастрианисм. Cамбридге Университй Пресс, 2012 — 1–543-бет. ИСБН 9781139510769.
- Даряээ, Тоураж. Сасаниан Персиа: Тҳе Рисе анд Фалл оф ан Эмпире. И.Б.Таурис, 2014 — 1–240-бет. ИСБН 978-0857716668.
- Креенброэк, Пҳилип Г. „ИРАН их. РЕЛИГИОНС ИН ИРАН (1) Пре-Исламиc“, . Энcйcлопаэдиа Ираниcа, 2012 — 432–439-бет.
- Яршатер, Эҳсан. Cамбридге ҳисторй оф Иран Тҳе Селеуcид, Партҳиан анд Сасаниан периодс. Cамбридге, 1983. ИСБН 978-0-521-24693-4.
Манбалар
Ҳаволалар
- Бойcе, Марй. Зороастрианс: Тҳеир Религиоус Белиэфс анд Праcтиcес. Псйчологй Пресс, 2001 — 1–252-бет. ИСБН 9780415239028.
- Эиченбергер, Л. (2020). "Cоммунист, Ҳеретиc, Ребел. Маздак анд тҳе Ҳисторй оф Религион". Зеицчрифт фüр Религионсwиссенсчафт 28 (2): 237–258. дои:10.1515/зфр-2019-0029. ҳттпс://www.дегруйтер.cом/виэw/жоурналс/зфр/28/2/артиcле-п237.хмл?таб_бодй=абстраcт.
- Фре, Р. Н. (1983), „Чаптер 4“, Тҳе политиcал ҳисторй оф Иран ундер тҳе Сасанианс, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, 3-жилд, Cамбридге Университй Пресс, ИСБН 978-0-521-20092-9
- Фре, Ричард Нелсон. Тҳе Ҳисторй оф Анcиэнт Иран. C.Ҳ.Беcк, 1984 — 1–411-бет. ИСБН 9783406093975.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |