Mazhab
Мазҳаб (арабча: مذهب — йўналиш, оқим, йўл, таълимот), шариат мазҳаблари — Исломда диний ҳуқуқ тизимлари ва йўналишлари. ВИИИ—ИХ асрларга келиб шариатнинг шаклланиши жараёнида хуқуқшунослик — фиқҳ соҳасида жуда кўп мазҳаблар юзага келган. Ҳозирги вақтда сунний тўртта мазҳаб — Ҳанафий, Моликий, Шофиъий, Ҳанбалий (Мазҳаблар номи уларнинг асосчилари: Абу Ҳанифа (Имоми Аъзам), Молик ибн Анас, Шофиъий, Аҳмад Ибн Ҳанбал номидан олинган), шиаликда бир Мазҳаб — жафарийлик (асосчиси — Жафар ас-Содиқ) сақланиб қолган. Шариат Мазҳаблари диний фирқалардан фарқ қилади. Суннийликдаги тўрттала Мазҳаб ҳам тенг ҳисобланади. Йирик мусулмон университетларида тўртала мазҳаб бўйича алоҳида дарс берилади. Мазҳаблар умуман анъанавий диний ҳуқуқ доирасидан чиқмагани холда, шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқаришлари билан бир-биридан фарқ қилади. Ҳозир ислом мамлакатларида Ҳанафийлик (Туркия, Покистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар), Моликийлик (Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия), Шофиъийлик (Миср, Индонезия ва бошқа мамлакатлар), Ҳанбалийлик (Саудия Арабистони) Мазҳаблари, шунингдек, шиалик тарқалган мамлакатлар (Эрон, Ироқ, Яман ва бошқа мамлакатлар)нинг ҳуқуқий ҳаётида жаъфарийлик Мазҳаби ўз мавқеини маълум даражада сақлаб келмоқда. Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда Ҳанафийлик мазҳаби кенг ёйилган[1].
Мазҳаб-(арабча: مذهب маḏҳаб)
Шариат доирасидаги ҳуқуқ мактаблари, яъни ислом қонунлари системалари (айнан: „йўл“ ёки „ҳаракат тарзи“, термин маъносида — „диний-ҳуқуқий таълимот“, „тариқат“ ёки „мактаб“) мазҳаблар деб аталади.
Мазҳаблар шариат қонунларини ишлаб чиқиш жараёнида ҳуқуқ мактаблари ёки тариқатлар сифатида юзага келган, уларга машҳур ҳуқуқшунослар, уларнинг шогирдлари ва издошлари асос солганлар. Мусулмон киши мазҳабда то’ртта мазҳабдан бирида бо'лиши жоиз ва шу блан брга мазҳаблардаги далилларни яхши тушуниши орқали мазҳаблардаги далилларнинг кучлисига эргашиши ҳам жоиздир. Ақидада Асарийлик ( имом Аҳмад бошлиқ аҳли ҳадислар) аҳли сунна ва жамоатдир. Бу энг то’г’ри ё’лдир. Мусулмонлар орасида Мотрудийлик ва Ашарийлик ақидаси ҳам кенг тарқалган ва бу жамоат балан аҳли сунна о'ртасида ихтилофли масалалар мавжуд.
Тарих
Ислом тариҳида, турли мактабларнинг тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган. Аста-секин кичик мактаблар ортиб борган. ХВ асрдан сўнг суннийликда 4 та мазҳаб қолган бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари тенг.
Ислам Мазҳаблари
Суннийлик
Суннийлик ислом динидаги икки асосий йўналишдан бири ва энг кенг тарқалгани суннийлар уммавийлар сулоласидан бўлган халифаларнинг олий ҳокимиятига бўлган ҳуқуқни тан олганлар. Суннийлик ВИИ асрнинг иккинчи ярмида Арабистонда вужудга келган. ВИИИ-ХИИ асларда араб ҳалифалигидаги диний сиёсий курашлар жараёнида исломда энг йирик йўналиш сифатида шаклланган. Суннийлар Қур’он билан бирга Суннага ҳам эътиқод қиладилар. Суннийлик исломдаги диний йўналиш сифатида ягона марказга эга эмас. ВИИИ аср охири ИХ аср бошларида суннийлик доирасида мистик оқим суфийлик вужудга келган.
Ҳанафия
Ҳанафия (Имоми Аъзам мактаби.) Бу мактабга Абу Ҳанифа ан-Ну’мон (696-767) тахаллуси Имоми Аъзам асос солган. У энг йирик ҳуқуқшунослардан бири бўлиб, шариат ҳуқуқини тартибга солган, қиёсни татбиқ этган, истиҳсон тартиб усулини ишлаб чиққан, маҳаллий ҳуқуқ қоидаларини одатни шариат билан келиштириб қўлланишни жорий этган ҳуқуқшуносликдан оқилона фойдаланиш унсурларини киритган. Абу Ҳанифа фиқҳнинг асосчиси, илоҳиёт мутахассиси бўлган. Ҳанафия мазҳаби суннийлик йўналишига мансуб бўлган мусулмонларнинг учдан бир қисмини ўз ичига олади.

Суннийлик: Ҳанафия, Моликя, Шофия, Ханбалия
Шиалик: Жаъфария, Зайдия, Исмоилия, Хорижия
Ибодийлик
Моликия
Моликия мазҳабининг асосчиси Малик ибн Онас Абу Абдуллоҳ (721-795). Ислом диний ҳуқуқ системасини ишлаб чиқишда консерватив мавқеда турган. Пайғамбар Муҳаммад с.а.в. давридаги анъаналарни ёқлаб чиққан, яъни "ашоб ал-ҳадис " (ҳадис тарафдорлари) оқимининг намояндаси бўлган. Бу мазҳаб тарафдорлари ҳуқуқ масалаларида рационалистик методга, Яъни Қур’он ва ҳадисларни ақлга асосланган ҳолда талқин қилишга қарши чиққан. Дастлаб Ҳижоз ва Мадинада, кейин бошқа мамлакатларда тарқалган. Ҳозирги даврда Моликия мазҳаби Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия ва айрим бошқа мамлакатларда мусулмонлар ўртасида таъсирга эга.
Шофия
Шофия мазҳабининг асосчиси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофи’ий (767-820). Маккада яшаган, ҳадислар ва фиқҳни ўрганган, Яманда қозилик лавозимини эгаллаган. Али авлодлари билан яқинлашганлиги учун 803 йилда қамоққа олинган. Авф этилганидан сўнг Мисрга кетиб, Малик ибн Онаснинг шогирди сифатида фаолият бошлаган, 810 йилдан Боғдодда ўз таълимотини тарғиб қилган. Шофий ўз асарларида ислом ҳуқуқини аънанавий нормалар билан боғлашга интилган. У фиқҳ асосларига тўла таъриф берган, ижмўдан фойдаланишга алоҳида эътибор қилган. Шофийнинг асосий асарлари шогирдлари томонидан „Китоб ал-умм“ тўплам шаклига келтирилган. Ҳозирги вақтда Миср, Индонезия мусулмонлари орасида, Шарқий Африка мамлакатларининг баъзиларида, қисман Сурияда ва жанубий араб султонликларида Шофий мазҳаби диний-ҳуқуқ системасига амал қилувчилар бор.
Ҳанбалия
Ҳанбалия-суннийликдаги диний-ҳуқуқ мазҳаблардан бири. Унинг асосчиси ва имоми Ахмад ибн Ҳанбал (780-855) мустаҳкам эътиқодли суннийлик нуқтаи назаридан ҳалифа Маъмун даврида давлат дини бўлиши му’тазийликка қарши курашгани учун бир неча бор қамалган ва жазоланган. Ҳанбалия мазҳаби тарафдорлари авваллари фақатгина Қур’он ва Суннатгагина таяниб, шар’ий ҳукмлар чиқарсалар, кейинроқ қиёс ва ижмўнинг қўлланишида ҳам улар танҳо Муҳаммаднинг сафдошлари бўлмиш саҳобаларнинг ҳамжиҳатлигидан келиб чиққан ҳукмларнигина инобатга олар эдилар. Уларнинг расмиятчилиги ўта кетган мутаассиблиги, жонли тарихий ҳақиқатдан узоқ турган қарашлари, ижтимоий ҳаёт ва турмуш тарзидаги ҳар қандай янгиликларга зид эканлиги сабабли — мазҳаб ХИИ-асргача кенг тарқалмаган. Ундан кейинги асрларда ханбалия тарафдорлари яна камайиб кетган. ХВИИИ асрда пайдо бўлган ваҳобийлар ханбалия тарафдори бўлиб чиққан. Ваҳобийлар Саудия Арабистонда ҳокимиятни қўлга олгач, Ханбалия қонунларини амалга киритганлар. У ерда ханбалиянинг илк исломга хос қонунлари ҳозир ҳам амалда. Мазкур мазҳаблар ва улардаги хуқуқшунослик ўртасида, юқорида қайд қилиб ўтилганидек, сабр-тоқат ва мутаассиблик даражаси хусусида бир оз тафовут мавжуд бўлиб, улар ислом диний таълимоти доирасидан ташқарига чиқмайди, яъни бу мазҳабларнинг ҳаммаси то’г’ри ҳисобланади.
Шиалик
Шиалик (арабчадан гуруҳ, тарафдорлар) исломдаги асосий йўналишлардан биридир. Ўзининг тарқалиши ва ижтимоий-сиёсий моҳияти жиҳатидан суннийликдан кейинги ўринда туради. Ҳозир жаҳондаги мусулмонларнинг қарийиб 10 фоизи Шиаликка мансуб ҳисобланади. Шиалик ВИИ аср ўрталарида халифа Али ҳокимияти тарафдорларидан иборат сиёсий гуруҳ сифатида вужудга келган. ВИИ аср охирларига келиб Ироқ ва Эронда кенг тарқалган ва исломдаги мустақил диний йўналишга айланган.
Шиалар тарафдорлари суннийлар каби Қур’онни илоҳий деб эътироф этадилар, лекин халифалар даврида унинг айрим қисмлари қолдирилган деб ҳисоблайдилар. Шиа илоҳиётчилари Қуръоннинг мазмунини мажозий талқин қилиш йўли билан ўз таълимотларини асослайдилар. Суннада эса улар фақат Али ва унинг тарафдорлари номи билан боғлиқ бўлган ҳадисларни тан олганлар ва шундай ҳадислардан иборат мустақил тўпламлар тузганлар. Бу тўпламлар аҳбор деб аталган. Суннийликда эътироф этилган диний ақидалардан фарқ қилиб, шиаларда тавҳид, адл, нубувват, имомат, қиёматдан иборат 5 та ақидага эътиқод қилинади.
Булардан 4 ақида:
- тавҳид (Оллоҳнинг ягоналигини эътироф этиш),
- адл (адолат, Оллоҳнинг одиллиги, яъни тақдир ақидаси)
- нубувват (пайғамбарлик) қиёмат ёки маъод (охират кунининг келиши
- ўлганларнинг тирилиши) асосан суннийлик таълимоти билан мос тушади.
5-ақида имомат (имомлар ҳокимиятини эътироф этиш) эса суннийликка ва сунний ҳалифалар ҳокимиятига зидлиги билан фарқ қилади. Ш. Али ва унинг авлодларидан иборат ўн икки имом ҳокимиятини тан олади. Шу муносабат билан барча халифаларни хусусан дастлабки ҳалифалардан Абу Бакр, Умар ва Усмонни ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олган шахслар сифатида қоралайди. 874-878 йиллар орасида 7-9 ёшида бедарак йўқолган (тарихий нуқтаи назардан ўлдирилган бўлиши керак) 12-имом Муҳаммад ал-Маҳдийни улар „яширинган“ ҳисоблайдилар, замона охир бўлганда унинг қайтиб келишини ва адолат ўрнатишини кутадилар (имоми Маҳдий, имоми охир замон).
Бу тасаввур маълум даражада суннийликда ҳам тарқалган. Баъзи урф-одат ва маросимларда, шариат нормаларида ҳам Ш. билан суннийлик ўртасида маълум тафовутлар бор. Шиалар суннийлар каби Макка ва Мадинани „муқаддас“ ҳисоблаш билан бирга, Карбало, Нажаф шаҳарларида жойлашган Ш. Имомлари қабрларини ҳам зиёрат қиладилар.
Жаъфария
Шиа Шариатида жаъфария мазҳаби ҳукмрон рол ўйнайди. Улар имом Ҳусайнга мотам тутадилар, „шахсей-вахсей“ деб ном олган мотам юришлари ўтказадилар ва ҳоказо. Ўрта асрларда Шиалар ичида ҳам ихтилофлар юз берган, натижада кўп секталар вужудга келган. Булардан зайдийлар, исмоилийлар, ибодийлар ва бошқа Ҳозир ҳам мавжуд. Ш. ҳозирги вақтда Эронда ҳукмрон эътиқод ҳисобланади. Ироқ, Афғонистон, Ҳиндистон ва Покистонда шиалар бор.
Зайдия
Зайдийлар — ВИИИ аср ўрталарида шиаликда вужудга келган секта тарафдорлари. Араб ҳалифалигида синфий зиддиятлар кескинлашиб, феодал гуруҳлар ўртасидаги кураш кучайган, уммавийлар ҳокимияти инқирозга учраган даврда вужудга келган. Шиаларнинг 5-имоми Мухаммад ал-Бокирнинг сустлигидан норози бўлган шиалар ичидан Зайд ўз тарафдорларини тўплаб, уммавийлар ҳокимиятига қарши 739-йилда исён кўтарган, 740-йили ҳалифа Ҳишом (724-743) кўшинлари билан бўлган жангда ҳалок бўлган. Унинг тарафдорлари кейин ҳам олий ҳокимиятни Али авлодига беришни талаб қилиб, ҳалифалар ҳокимиятига қарши кўп марта исён кўтарганлар. З. Зайдни сўнгги 5-имом ҳисоблаб, ундан кейинги шиа имомларини тан олмайдилар. Улар ўз ақидалари ва маросимлари жиҳатидан шиалар ва суннийлар ўртасида туриб, ҳар иккала оқимга нисбатан муросасозлик юлини тутадилар. Зайдийлар яширинган имом Маҳдийга ишонмасликлари, Алидан илгариги уч ҳалифа (Абу Бакр, Умар, Усмон)ни лаънатламасликлари, тақийя принципини ва мутъа (ёки сига) никоҳини инкор этишлари билан шиалардан ажралиб туришади. Ўз ақидаларида му’тазилийлардан ирода эркинлиги ва Қур’онни Оллоҳ яратганлиги, хорижийлардан эса диний эътиқодни амалий фаолият билан мустаҳкамлаш принципларини қабул қилиб олганлар. Ҳозир Зайдийларнинг кўп қисми Шимолий Яманда яшайди ва аҳолининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Зайдийлар Яман Халқ Демократик Республикасида, Саудия Арабистонида, Покистон ва бошқа давлатларда ҳам бор.
Исмоилия
Исмоилийлар-ВИИИ аср ўрталарида шиаликда шаклланиб, Х-ХИ асрларда Яқин ва Ўрта Шарқда кенг тарқалган секта тарафдорлари. Шиаларнинг баъзилари ҳалифалик тахтини эгаллаган аббосийлар билан маълум даражада келишиб иш тутдилар. Аббосийларга қарши курашни давом эттириш тарафдори бўлган бир гуруҳ шиалар эса олтинчи имом Жаъфар ас-Содиқнинг катта ўгли Исмоил (секта унинг номи билан аталган) атрофига жипслашдилар. Имом Жаъфар ичкилик ва маишатга берилган Исмоилни ворисликдан маҳрум этиб, кичик ўғли Мусо ал-Козимни ворис қилиб тайинлади. Бундан норози бўлган Исмоил тарафдорлари унинг вафотидан кейин уғли Мухаммад ибн Исмоилни имом деб танидилар. Уларнинг таълимоти аввало иккига:
- зоҳирий (ташқи) — очиқ
- ботиний (ички) — махфий таълимотларга бўлинади.
Зоҳирий таълимоти шиаларнинг умумий таълимотидан кам фарқ қилади, бу таълимот сектанинг махфий таълимотидан бехабар бўлган оддий Исмоилийлар оммасига мўлжалланган.
Ботиний таълимотича, мутлақ худо ўзидан қуйи бўлган 7 та поғонани ажратади (эманация):
- мутлақ худо,
- оламий ақл,
- оламий жон,
- бирламчи материя,
- фазо, вақт
- камолотга эришган инсон (яъни пайғамбар).
Исмоилийлар таълимоти бўйича, камолотга эришган инсон (ал-инсон, ал-комил) ўзида „оламий ақл“ни акс эттирган нотиқ (гапирувчи) бўлиб, худо таълимотини инсонларга этказиб беради, унинг ёрдамчиси сомит (жим турувчи) эса пайғамбар таълимотидаги ботиний мазмунни тушунтириб беради, деб ҳисобланади. Ўрта аср мобайнида Исмоилийлар орасидан низорийлар (ҳашшошийлар), мустаълийлар, друзлар, карматлар ажралиб чиққан. Исмоилийлар таълимоти, хусусан, карматлар идеологияси ислом динига нисбатан оппозицион характерда бўлган. Ўрта аср тафаккурииннг йирик намояндалари — Рудакий, Ибн Сино, Маъаррий ва бошқаларга карматлар идеологияси таъсир кўрсатган. Машҳур шоир ва мутаффаккир Носир Хисрав эса Исмоилийларнинг йирик намояндаларидан бири бўлган.
Хорижия
Хорижийлар — Али билан Муовия тарафдорлари ўртасида ҳалифаликда ҳокимият учун кураш жараёнида ташкил топган исломдаги дастлабки диний-сиёсий гуруҳ издошлари. Сиффин яқинидаги жангда (657-йилда) Али ҳакамлар суди ўтказишга рози бўлган. Алининг йўлбошчилигидан ихлоси қайтган 12 минг жангчи ундан юз ўгириб, Харура деган қишлоққа кетиб қолганлар (шунинг учун ҳам уларни дастлаб харурийлар деб атаганлар). Хорижийлар Алини 661-йилда ўлдиргунларига қадар, унга қарши қуролли кураш олиб борганлар. Улар Муовияга ҳам қарши худди шундай шафқациз кураш олиб борганлар. Хорижийлар таълимоти ижтимоий-сиёсий нуқтаи назардан ҳам ва исломнинг асосий ақидаларини талқин қилишда ҳам яхлит таълимот бўлмаган. Мусулмон илоҳиётчиларининг ҳисоблашича, хорижийларнинг 20 га яқин секталари бор. Хорижийлар олий ҳокимият масаласида ҳалифа сайланиб қўйилиши керак, деган таълимотни илгари сурган суннийларга ҳам, имоматнинг илоҳий табиатини тан олган шиаларга ҳам қарши турганлар.
Дин масаласида хорижийлар исломнинг „софлиги“ тарафдори бўлганлар ва диний ко'рсатмаларга қатъий риоя килганлар.
Ибодийлик
Ибодийлар, абодийлар — хорижийлар ичидаги кичик секта тарафдорлари. ВИИ-асрнинг 2-ярмида яшаган Абдуллоҳ ибн Ибод (Абод) асос солган. Ибодийлар хорижийлар ичидаги фанатик кичик секталар (мас., азракийлар)нинг барча ғоявий душманларини кофир ҳисоблаб, ўлдириш принципига қарши чиққанлар. Улар ўз кўзғолонлари билан аббосийларнинг ҳокимиятни эгаллашларига ёрдам берганлар. Ҳозир Шимолий Африкада, Уммон, Занжибарда Ибодийлар жамоалари мавжуд. Улар диний эътиқод ва маросимларга хос айрим хусусиятлари билан суннийлик, шиалик ва бошқа оқим, секталардан фарқ қиладилар.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Мазҳабга тегишли иқтибослар мавжуд. |
- Бранон Wҳеэлер, Апплйинг тҳе Cанон ин Ислам: Тҳе Аутҳоризатион анд Маинтенанcе оф Интерпретиве Реасонинг ин Ḥанафī Счоларшип, СУНЙ Пресс, 1996
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |