Мазор мақбараси (ибронийча: מאוזוליאום מזור‎) Исроилда энг яхши сақланиб қолган Рим биноларидан бири бўлиб, Эл’ад ҳудудида жойлашган. Исроилда пойдеворидан то томигача сақланиб қолган ягона Рим даври биноси бўлган мазкур мақбара милоддан аввалги 3-асрда Римлик эркак ва унинг рафиқаси учун қурилган[ иқтибос келтириш керак ]. Уларнинг шахси сирлигича қолмоқда, аммо мақбарада иккита саркофаг қолдиқларини ҳамон сақланмоқда.

Мазор мақбараси
ибронийча: מאוזוליאום מזור‎
Mazor maqbarasi is located in Israel
Mazor maqbarasi
Мазор мақбарасининг жойлашуви
Умумий маълумот
Мақоми очиқ
Тури мақбара
Жойлашуви Isroil Мазор, Исроил
Координаталар 32°02′47″Н 34°56′46″Э / 32.0465°Н 34.9461°Э / 32.0465; 34.9461

Тарихи

Илк мусулмонлар даврида мусулмонлар жанубий деворга Макка йўналишини кўрсатувчи меҳроб (намоз ўқиш жойи) қўшишган ва бино „Мақом эн-Неби Яҳяҳ“ („Юҳанно пайғамбар зиёратгоҳи“) деб номланган исломий муқаддас жойга айлантирилган[1]. Муқаддаслиги туфайли бино асрлар давомида сақланиб қолинган[2]. У 1948-йилда Фаластиннинг Ал-Музайри’а қишлоғида бўлган жангларга қадар, масжид сифатида фаолият юритган.

1949-йил июл ойида Исроил қуруқликдаги кучлари бинодан нишонга олиш учун фойдаланганидан сўнг, Исроил ҳукумати мақбарани бузишга қарор қилган. Бироқ қадимий мажмуалар инспектори вайронагарчиликни тўхтатишга муваффақ бўлган[3].

Ҳозирги ҳолати

Мазор мақбараси „миллий боғ“ деб эълон қилинган ва ҳозирда Исроил Миллий боғлар бошқармаси тасарруфи остида[4].

Манбалар

  1. ↑ Cондер анд Китченер, 1882, СWП ИИ, пп. 365-367
  2. ↑ „Тҳе Мазор Маусолеум“. Министрй оф Тоурисм. Қаралди: 2009-йил 13-январ.
  3. ↑ Ҳисторй Эрасед (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-10-16 санасида архивланган), бй Мерон Рапопорт, Ҳааретз, 05.07.07
  4. ↑ „גן לאומי מאוזוליאום מזור – иНатуре“. инатуре.инфо.

Адабиётлар