McKenzie Coan
МcКензиэ Cоан (1996-йил 14-июнда туғилган) – америкалик сузувчи. 2012-йилда Лондонда бўлиб ўтган Ёзги паралимпиада ўйинларида С8 тоифасида аёллар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида иштирок этган. Ўша мусобақаларда спортчи АҚШ терма жамоаси сафидан танлаб олинган тўрт нафар С8 тоифасида иштирок этувчи сузувчилардан бири эди. Орадан тўрт йил ўтиб, 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида Cоан катта ютуқларга эришди. С7 тоифасида 50, 100 ва 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича 3 та олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, аёллар ўртасида 4×100 метрга эркин усулда эстафета баҳсларининг 34 очколик тоифасида кумуш медалга ҳам сазовор бўлди. Cоан 50 метрга эркин усулда сузиш йўналишида олтин медалини қўлга киритган ҳолда янги паралимпия рекордини ҳам ўрнатди.
| МcКензиэ Cоан | |
|---|---|
|
Cоан 2018-йилда | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тахаллуси/Лақаби | „Кензиэ“, „БигМаc“, „Смалл Фрй“ |
| Таваллуд санаси |
14-июн 1996 Тоccоа, Жоржия, АҚШ |
| Спорт | |
| Мамлакат | АҚШ |
| Қайси спорт | сузиш |
Ёшлик йиллари ва таълими
Cоан 1996-йил 14-июнда Жоржия штатининг Тоccоа шаҳрида туғилган. У Жоржия штатининг Cларкесвилле шаҳрида ота-онаси билан улғайган. Отаси Марc ички касалликлар шифокори, онаси Тереса Cоан эса сузиш жамоасига эгалик қилади. Cоаннинг икки нафар ака-укалари бор. Спортчи „Остеогенезис имперфеcта“ деб номланувчи боғловчи тўқималар касаллигига дучор бўлган, бу касаллик билан чалинган беморларда тўқималар, айниқса, суякларда муаммо юзага келади ва мўртлашиб қолади. Cоан ҳаёти давомида 50 тадан ортиқ суякларини синдирган. Сузишдан ташқари, Cоан ёшлигида скаут қизлар[1], енгил атлетика ва саҳналаштирилган суд жараёнлари машғулотларида иштирок этган. Ўрта мактабда ўқиб юрган йилларида Георгиа Сwимминг ЛСC ташкилоти бошқарув кенгаши таркибида бўлган, шунингдек, Георгиа олимпиячилар ассоциациясида котиблик қилган. Бундан ташқари, у ўз фондига ҳам эга бўлиб, маҳаллий болалар шифохоналарида кўнгилли сифатида фаолият юритган.
Cоан ўрта мактабни махсус дастур орқали ўқиган бўлиб, ҳафтанинг бир қисмини оддий синфда, қолган қисмини эса уйда ўқиган. Бу ҳолат унга машғулот жадвалини анча эркин ва қулай тарзда ташкил қилишга ёрдам берган[2]. Cоан 2014-йилда ўрта мактабни тамомлаган ва ўз синфида академик жиҳатдан энг юқори ўринда бўлган.
Cоан ҳозирда Лоёла Университй Марйландда таҳсил олади ва ушбу университетда сузиш билан шуғулланади. У сиёсацҳунослик йўналишида таҳсил олмоқда. Cоан бакалавриат босқичини тамомлагач, кейинги таълимини юридик факултетда давом эттиришни ва келажакда давлат масалалари бўйича расмий лавозимда фаолият юритишни хоҳлашини билдирган. У ижтимоий адолат масалалари, айниқса, ногиронлар ҳуқуқлари ва ҳимояси билан фаол шуғулланади.
2016-йилги Паралимпия ўйинлари
Cоан 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида 3 та олтин медални қўлга киритган[3]. Шунингдек, 50 метрга эркин услубда сузиш баҳсларининг финал босқичида Паралимпия рекордини ўрнатган. Спортчи 2016-йилги ўйинларда жами 6 та, жумладан, 50 метр, 100 метр ва 400 метрга эркин услубда, 100 метрга чалқанча услубда, 100 метрга буттерфлй ҳамда эркин услубда 4×100 метрга эстафета баҳсларида иштирок этган. Cоан 50, 100 ва 400 метрга эркин услубда сузиш йўналиши бўйича олтин медалларни қўлга киритиб, мусобақада бир услуб бўйича барча масофаларда ғолиб чиққан жуда кам сонли спортчилардан бирига айланди. Шунингдек, эркин услубда 4×100 метрга эстафета баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлган.
2020
Cоан АҚШнинг Олимпия ва Паралимпия миллий жамоаси мураббийи Натҳан Манлей бошчилигида машғулот ўтказиш ва яшаш учун Cолорадо Спрингсга кўчиб ўтган. 2021-йил июн ойида АҚШ 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган 34 нафар Паралимпия сузувчиларининг номини эълон қилди. Аёллар жамоаси таркибидан Cоан, Жессиcа Лонг, Элизабетҳ Маркс, Ребеccа Меерс ва Маллорй Wеггеманн ўрин олган[4].
2022
2022-йил 14-апрел куни Cоан 2022-йилги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида АҚШ номидан иштирок этувчи жамоа таркибига киритилди[5].
2023
2023-йил 29-апрел куни эса у яна АҚШ терма жамоаси таркибида 2023-йилги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун танлаб олинди[6].
Манбалар
- ↑ „Гаинесвилле Тимес“ (2011-йил 25-июн).[сайт ишламайди]
- ↑ „МcКензиэ Cоан“. Лоёла Грейҳоундс. 2016-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-сентябр.
- ↑ „Дигест: Лоёла Марйланд сwиммер МcКензиэ Cоан эарнс ҳер тҳирд Рио голд“. Балтиморе Сун (2016-йил 17-сентябр). 2016-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-сентябр.
- ↑ „Унитед Статес наме 34 сwиммерс он Токё 2020 Паралймпиc теам“. инсидетҳегамес.биз (2021-йил 22-июн). Қаралди: 2021-йил 28-июн.
- ↑ Гоwдй. „У.С. Паралймпиcс Сwимминг Номинатес 25 атҳлетес то Wорлд Чампионшип Ростер“. теамуса.орг (2022-йил 14-апрел). 2022-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-апрел.
- ↑ Оверенд. „У.С. Паралймпиcс Сwимминг Селеcц 22 (Инcлудинг Жуст 6 Мен) фор 2023 Wорлдс Ростер“. сwимсwам.cом (2023-йил 29-апрел). Қаралди: 2023-йил 29-апрел.