Meʼda osti bezi

Меъда ости бези — одам ва ҳайвонлардаги йирик без. Анатомик-физиологик хусусиятларига кўра, ташқи (экзокрин) ва ички (эндокрин) секреция бези; панкреатик шира ҳамда инсулин ва глюкагон гормонларини ажратади; улар бевосита қонга ўтиб, углевод ҳамда ёғлар алмашинишини бошқаради; овқат ҳазм қилишда иштирок этади. Меъда ости бези мураккаб тузилган аралаш безлар туркумига киради. У катталиги жиҳатдан жигардан кейин иккинчи ўринда туради. Қорин бўшлиғида, меъда орқасида, ўн икки бармоқ ичакка яқин (қаранг Ичак), бел умуртқаларининг қаршисида кўндаланг жойлашган. Узунлиги 12—18 см, вазни 70—80 г атрофида, безнинг бириктирувчи тўқимадан иборат капсуласи жуда нозик. Без ҳужайралари меъда ширасияи ажратади. Меъда ости безининг чиқарув йўллари йириклашиб ва бир-бирига қўшилиб бориб, бош чиқарув йўлига қуйилади, бу йўл без бўйлаб бориб, умумий ўт йўли билан бирга ўн икки бармоқ ичакка очилади. Меъда ости бези б. касалликларидан панкреатит, ўсма ҳосил бўлиши, инсулин ишлаб чиқарилиши бузилганда қандли диабет кузатилади.[1]
Яна қ.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |