Meʼyor
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Меъёр (фалсафада) — объектнинг сифати билан миқдорм ўртасидаги диалектик бирликни ифодаловчи тушунча. Ҳар қандай объектнинг сифати муайян миқдор (муайян системанинг хусусиятлари, томонлари, белгилари, компонентлари, сони ва ҳоказо) билан узвий боғлиқ. Меёр доирасида миқдор хусусиятлари элементлар сони, ўлчами, боғланиш тартиби, ҳаракат тезлиги ва шаҳри к.нинг ўзгариши ҳисобига бошқа шаклни олиши мумкин. Меёр объектнинг миқдор ўзгариши, ўз навбатида, сифат ўзгаришига олиб келадиган (ва аксинча) чегарани билдиради. Меёр тушунчаси муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга: фаолиятнинг ҳар қандай шаклида Меёр бўлиши муваффақият гаровидир. Предметни унинг сифат ва миқдор хусусиятини аникдамасдан туриб билиш мумкин эмас.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |